"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди

Оқил Абдубарноев
14 мар 2026
Жорий йилнинг 12 март куни Туркманистон пойтахтидаги "Ашхобод" кўп тармоқли стадионида футбол бўйича Туркманистон федерацияси кубогининг ҳал қилувчи баҳси бўлиб ўтди.

Унда "Аркадағ" жамоаси "Шагадам" устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозониб, бош совринни қўлга киритди.

Учинчи ўрин учун кечган учрашувда "Аҳал" жамоаси "Ашхобод" футболчиларини 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросими ўтказилди.

Маълумот учун, жорий йилги кубок баҳсларида жами саккизта жамоа иштирок этди: "Аркадағ", "Аҳал", "Шагадам", "Мерв", "Ашхобод", "Небитчи", "Копетдаг" ҳамда Туркманистон U-20 ёшлар терма жамоаси.

Туркманистон ФФ кубоги. Финал

"Шагадам" – "Аркадаг" – 0:2

Голлар: Мейлис Диниев (3), Дидар Дурдиев (61).

Огоҳлантириш: Бегенч Гылычныязов (90+1).

Ҳакамлар: Б. Атдиев, Ш. Юсупов, А. Аннамурадов, М. Шаназаров.

Назоратчи: А. Хаджыполатов.


3-ўрин учун баҳс

"Аҳал" – "Ашхобод" – 2:0

Голлар: Ашир Жумадурдиев (79), Мерген Нурлиев (81, автогол).

Ҳакамлар: А. Бегназаров, Х. Аманмамедов, К. Берсенева, С. Мурадова.

Назоратчи: К. Сейдов.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: Туркманистон футбол федерацияси