

Дастлабки баҳсда "Алтин Асир" ҳамда "Аркадағ" жамоалари ўзаро куч синашди. Қизиқарли кечган беллашувда "Аркадағ" футболчилари 3:1 ҳисобидаги ишончли ғалабани қўлга киритиб, финал йўлланмасига эга чиқишди. Учрашувда Мекан Сапаров, Язгулич Гурбанов ва Даянч Мередовлар томонидан киритилган голларга мезбонлардан Ровшенгелди Халмаммедов ягона жавоб қайтарди.
Мусобақанинг яна бир баҳсида "Аҳал" жамоаси сафарда "Копетдағ" меҳмони бўлиб, 5:1 ҳисобидаги йирик ғалабани тантана қилди.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 2 август куни Туркманистонда мамлакат Суперкубоги учун беллашув бўлиб ўтган эди. Ушбу нуфузли учрашувда ҳам "Аркадағ" айнан "Аҳал" жамоаси билан тўқнаш келиб, уларни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган ва мавсумнинг дастлабки совринига эга чиққанди.



