Анчелотти: "Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор"

Sherzod Nurmatov
17 мар 2026
Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Карло Анчелотти вингер Винисиус Жуниор ҳақида фикр билдирди.

Италиялик мутахассис Вини билан бир неча йилдан бери ишлаб келади, чунки аввал "Реал"ни ҳам бошқарган.

"Винисиус Жуниорда барча бразилияликларнинг хусусияти бор. Бразилиялик — бахтли, жуда камтар одам. Бразилия термасида бирорта ҳам манман одам йўқ — мен танийдиган барча бразилияликлар орасида ҳам шундай. Вини — камтар, қувноқ ва ҳақиқий иқтидор", – деди Анчелотти.

Бразилия терма жамоаси ёзда Жаҳон чемпионатида иштирок этади. "Селесао" мундиаль гуруҳ босқичида Шотландия, Марокаш ва Гаити билан ўйнайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Goal.com