Альваро Арбелоадан ўзига хос анъана: Ғалабадан сўнг футболчиларга ширинликлар!

Aslanov Jasurbek
25 мар 2026
"Реал" Мадрид бош мураббийи Альваро Арбелоа жамоада ажойиб муҳитни шакллантиришнинг қизиқарли йўлини топди.

Журналист Эду Агирренинг сўзларига кўра, мутахассис ғалабали ўйинлардан кейинги куни кийиниш хонасига нонушта кўтариб келади.

"Альваро йигитларга: «Болалар, мана нонушта», дейди. У кийиниш хонасида айланиб юриб, барчага круассан ва пончиклар тарқатади", — деди Агирре.

Собиқ футболчи ва шарҳловчи Хави Бальбоанинг таъкидлашича, Арбелоа бу усулни "Кастилья"да ишлаган вақтида ҳам қўллаган. Бу муҳим ғалабалар ёки муваффақиятли сериялар учун ўзига хос рағбатлантириш ҳисобланади.

Маълумот учун, Хаби Алонсо истеъфосидан сўнг асосий жамоа тизгинини қўлга олган Арбелоа қўл остида мадридликлар 17 та ўйиндан 13 тасида ғалаба қозонишга муваффақ бўлишди. Кўриниб турибдики, "ширин" тактика ўз самарасини бермоқда!


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: sports.yahoo.com