Али Карими Эрон футбол федерациясини танқид қилди

Xayrulla Xoliqov
14 фев 2018
Эронлик машҳур собиқ футболчи Али Карими маҳаллий телеканаллардан бирига чиқиб, Эрон футбол федерациясини танқид қилди.

Унинг танқидлари асосан бири киши - Эрон ФФ Бош котиби Муҳаммадризо Сакетга қаратилди. Али Карими федерацияда шаффофлик йўқ деди: "Федерация нима иш қилаётгани ҳақида ахборот бермаяпти. Карлуш Кейрушнинг тақдири нима бўлади? Унинг ёрдамчилари билан шартнома узайтирилгани ростми? Нима учун терма жамоа мураббийлар штабидан эронликларни чиқариб ташлашди? Саволлар кўп, лекин афсуски, жавоб берадиган киши чиқмаяпти".


Xayrulla Xoliqov Muallif
Manba: persianfootball.com