Акинфеев - Россия тарихидаги энг совриндор футболчи! Унинг барча совринларини санаймиз

Narzulla Saydullayev
2 июн 2025, 20:05
Игорь Акинфеев навбатдаги пенальтилар сериясида ғалаба қозонди ва ЦСКАга тўққизинчи Кубокни олиб келди.

Бу муваффақият дарвозабоннинг совринлари сонини кўпайтирди. Энди Акинфеев тарихдаги энг совриндор россиялик футболчига айланди.

22 та соврин - Игнашевич ва Жирковни ортда қолдирди

Афсонанинг совринлар хонасига назар ташлаймиз:

6 марта Россия чемпиони - 2003, 2005, 2006, 2012/13, 2013/14, 2015/16.

8 марта Россия кубоги соҳиби - 2005, 2006, 2008, 2009, 2011, 2013, 2023, 2025.

7 марта Россия Суперкубоги соҳиби - 2004, 2006, 2007, 2009, 2013, 2014, 2018.

УЕФА кубоги соҳиби - 2004/05.

Акинфеев собиқ жамоадошлари ортда қолдирди - Сергей Игнашевич ва Юрий Жирковда 21 тадан соврин бор. Тўғри, Жирковда соврин 20 та - баъзилар унга Англия Суперкубоги-2009ни ҳам қўшиб қўйишади, аммо ўша ўйинда россиялик футболчи жароҳат олгани учун ўйнамаганди.

Бошқа армиячилар - Василий ва Алексей Березуцкийларда ҳам 20 тадан соврин бор.



Акинфеевнинг 22 мавсуми - рекордлар, рекордлар, рекордлар


ЦСКА сардорининг буюклигини қайд этамиз.

● Акинфеев 2003 йилнинг март ойида дебют қилган - Кубокнинг 1/8 финалида "Зенит"га қарши ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушган ва гол урмаган. Чемпионатдаги дебютини май ойида ўтказди: "Крилья"га қарши ўйинда (2:0) самараликлар етакчиси Андрей Каряканинг пенальтисини қайтарди.

Ўша мавсумда Игорь биринчи марта чемпион бўлди.

Бу қанчалик олдин бўлганини тушуниш учун: ўша пайтда унинг кўплаб ҳозирги жамоадошлари ҳали туғилмаган эди, шу жумладан дарвозабон Владислав Тороп (2003 йил ноябрь) ва Аббос Файзуллаев (2003 йил октябрь).

● 2008 йил август ойида Акинфеев Россияда энг тез 100 та қуруқ ўйин ўтказди - ўша пайтда у 22 ёшда эди. 27 ёшу 357 кунлигида Игор 200 та "қуруқ" ўйин билан энг ёш дарвозабонга айланди. 2018 йил декабрь ойида эса у совет ва рус футболи тарихида 300 та ўйинда майдонга тушган ягона дарвозабонга айланди.

Ҳозир Игорь Лев Яшин клубини ишонч билан бошқармоқда: унда 374 та "қуруқ" ўйин бор - бу Ринат Дасаевникидан 145 тага кўп.

● Акинфеевнинг сўнгги икки соврини - кубок финалларидаги ғалабалар. Иккала ўйинда ҳам ЦСКА дарвозабони пенальтилар сериясида иштирок этди (2023 йилда "Краснодар" билан иккита сейв ва энди "Ростов" билан битта сейв).




8 та кубок - турнир рекорди. Еттитадан кубок ютган бошқа армиячиларни ортда қолдирди: Сергей Игнашевич, Элвер Рахимич ва ака-ука Березуцкийлар.

● Акинфеев ЦСКА сафида 800 га яқин ўйин ўтказган - у жаҳон футболи тарихида битта жамоа учун ўйинлар бўйича кучли ўнталикка киради. Ва катта фарқ билан РПЛ ўйинлари бўйича рекордчи: 596 та ўйин, иккинчи ўриндаги Игнашевичда - 489 та ўйин.

Дарвозабон Россия чемпионатларида энг кўп мавсум ўтказиш бўйича ҳам рекордчи ҳисобланади - 22. Ҳар мавсумда биттадан соврин.

Кубокнинг ғалабали финалидан сўнг ЦСКА бош директори Роман Бабаев янгиликлар билан хурсанд қилди: "Акинфеев яна қанча ўйнайди? Келаси мавсум аниқ ўйнайди. Ундан кейин ўзи хоҳлаганини қилади. Соғлиги йўл қўйганича.

Бу 23-соврин учун ҳаракатга ўхшайди.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia