АГМК Тошматов, Йўлдошев ва Сулаймонов билан шартномани узайтирди

Narzulla Saydullayev
17 янв 2021
АГМК футбол клуби бир йўла уч футболчи билан шартнома узайтирилганини эълон қилди.

Ортда қолган мавсумда АГМК сафида энг кўп голли узатмани амалга оширган футболчи Мурод Тошматов 2021 йилги мавсумда ҳам олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилади. Футболчи ва клуб ўртасидаги битим яна бир йилга узайтирилди.


2019 йилдан эътиборан АГМК жамоасида фаолият юритаётган Бобурбек Йўлдошев келаси мавсумда жамоа шарафини ҳимоя қилишга тайёр. Клуб Йўлдошев билан 2021 йил якунига қадар шартномани узайтирди.

АГМК ўнг қанот ҳимоячиси Мирғиёс Сулаймонов билан шартномани яна бир йилга узайтирди. Клуб ва футболчи ўртасидаги битим 2021 йил якунига қадар чўзилди. Сулаймонов қаторасига учинчи мавсумда ҳам олмалиқликлар шарафини ҳимоя қилади.

Эслатиб ўтамиз, кеча АГМК Санжар Турсунов билан шартномани узайтирганди.



Narzulla SaydullayevMuallif
Manba: АГМК матбуот хизмати