Африка Миллатлар кубоги. Иккинчи финалчи маълум

Administrator
15 янв 2026
Нигерия ва Марокаш Африка Миллатлар кубоги финали учун майдонга тушишди.

Учрашув 0:0 ҳисобида якунланди. Пеналтилар сериясида эса омад мезбонларга кулиб боқди ва улар ғалаба қозонишди.

Энди финалда Марокаш терма жамоаси Мане бошчилигидаги Сенегалга қарши баҳс олиб боради.

Учрашув 18 январ куни бўлиб ўтади.

Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал

Нигерия — Марокаш 0:0
Пеналтилар серияси — 2:4.
14 январ, Работ.
Нигерия — Нвабали, Осайи-Самуэл, Ажайи, Бэсси, Ониемаэчи, Ониека (Чуквуэзе, 120+1), Онидика (Симон, 83), Ивоби, Лукман, Осимҳен (Онуачу, 118), Адамс (Деле-Баширу, 98).
Марокаш — Буну, Ҳакими, Агуерд, Масина, Мазрауи, Ал Айнауи, Сайбари (Бен-Сегир, 108), Ал Ҳаннус (Игамане, 84), Диас (Аҳомаш, 108), Эззалзули (Ан Носири, 103), Ал Кааби (Таргаллин, 84).
Огоҳлантиришлар: Бэсси (33), Онидика (77).






AdministratorМуаллиф
Манба: championat.asia