

"La Repubblica" хабарига кўра, коронавирус пандемияси сабабли бўлаётган инқирозли давр сабабли клублар футболчилари билан маошни қисқартириш борасида музокаралар олиб боришмоқда.
Раҳбариятдагилар футболчиларга январь, февраль ва март ойларининг маошлари июнь ойида тўланишини мумкинлигини айтишган.
Ушбу ҳафтада А Сериянинг бир қатор клублари машғулотларга қайтишган. Ҳозирча жамоалар гуруҳ тарзда машғулотда қатнашмоқда. Жамоавий машғулотларга эса 18 майдан кейин рухсат берилиши мумкин.



