Latest news

19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  12 19:13ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  4 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  7 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  5 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  2 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  2

U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади News

U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади

U-17 ЖЧ 3-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Панама тўқнашув ўтказилмоқда.

U-17 ЖЧ

"J" гуруҳи. 3-тур

Доҳа. "Aspire Academy". 1-майдон

Ўзбекистон – Панама 6:1 

Голлар: Абубакир Шукуруллаев 46', Садриддин Ҳасанов 52', Сайфиддин Содиқов 67', Жамшидбек Рустамов 90+1', Асилбек Алиев 90+5', Абдусамад Саидов 90+8', Жозеф Пачеко 90+10' 

Бош ҳакам: Олексей Деревинский (Украина)

Ёрдамчи ҳакамлар: Олексей Миронов, Виктор Матьяш (Украина)

Захира ҳаками: Андера Коломбо (Италия)

Комиссар: Камил Мегат

Ўзбекистон: 1.Иброҳим Шокиров, 3.Муҳаммад Ҳакимов, 4.Мўминхон Баходирхонов, 6.Мирзазиз Абдукаримов, 7.Садриддин Ҳасанов, 10.Муҳаммад Ҳабибуллаев, 11.Сайфиддин Содиқов, 15.Муҳаммадали Мусаханов, 16.Азизбек Абдумўминов, 18.Абубакир Шукуруллаев, 19.Азизбек Эримбетов.

Захира: 12.Баҳодир Избосканов, 21.Нематуллоҳ Рустамжонов, 2.Қаҳрамон Турғунов, 8.Абдусамад Саидов, 13.Абдулмалик Анваров, 14.Беҳруз Саидмуродов, 17.Жамшидбек Рустамов, 20.Асилбек Алиев.

Панама: 1.Адамир Апарицио, 2.Энтони Рамос, 3.Жозеф Пачеко, 4.Шайро Стюарт, 5.Пабло Аранда, 8.Эстевис Лопес, 9.Анхель Жеймс, 10.Адриан Оливардиа, 17.Стефен Домингес, 19.Эдгардо Товарес, 20.Мойсес Седено.

Захира: 12.Давид Бонилья, 21.Даниэль Жианнотти, 6.Эктор Бриас, 7.Жозимар Паласиос, 11.Герсон Гордон, 13.Ренсо Рейес, 14.Абрахам Салинас, 16.Эктор Герра, 18.Жордан Роблес.

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди

90+10. ГОЛ! Панама ҳисобни қисқартирди. Гол муаллифи Жозев Пачеко. 

90+8. ГООЛЛЛЛ!!! Абдусамад Саидов 11 метрлик зарбадан унумли фойдаланди. Ҳисоб 6:0..

90+7. Панама дарвозаси томон пенальти белгиланди.

90+5. ГОООЛЛЛЛ!!! Асилбек Алиев бирга-бир вазиятга чиқди ва дарвозабонни доғда қолдирди. 5:0!!!!

90+3. Абубакир Шукуруллаев ўрнига Абдусамад Саидов майдонга тушди.

90+1. ГОООЛЛЛЛЛЛ!!!! Асилбек Алиевнинг бир нечта футболчини доғда қолдириб, Жамшидбек Рустамовга пас берди. Рустамов эса дарвозабонни ҳам доғда қолдирди. Ҳисоб 4:0.

Учрашувга ўн дақиқа вақт қўшиб берилди.

85. Абдулмалик Анваровнинг ўрнига Қаҳрамон Турғинов майдонга тушди.

79. Абдулмалик Анваров бўйнидан жароҳат олди. Анваров майдонни шифокорлар ёрдамида тарк этмоқда. Афсус!

76. Огоҳлантириш! Абдулмалик Анваровга сариқ карточка.

69. Сайфиддин Содиқов ва Муҳаммадали Мусаҳонов майдонни тарк этишди, уларнинг Беҳруз Саидмуродов ва Жамшидбек Рустамов майдонга тушди.

67. ГООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Абубакир Шукуруллаев тўп учун курашиб, уни сақлаб қолиб, жарима майдончасидаги Содиқовга узатиб берди. Сайфиддин Содиқов эса зарбада адашмади.

59. Сайфиддин Содиқовнинг зарбаси ҳимоячига тегди. Яна бир бурчак зарбаси

52. ГООЛЛЛЛЛЛЛЛ!! Садриддин Ҳасанов ҳисобни  2:0 кўринишига келтирди. Сайфиддин Содиқовнинг қанотдан йўллаган паси тўғри Ҳасановнинг оёғига келиб тушди ва Садриддин зарбада адашмади.

48. ГООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!! Абубакир Шукуруллаев боши билан йўллаган зарбаси дарвозадан жой олди. Шукуруллаев мусобақадаги иккинчи голини киритди.

46. Миразиз Абдукаримов эса Абдулмалик Анварога ўз ўрнини бўшатиб берди.

45. Асилбек Алиев Муҳаммад Ҳабибуллаев ўрнига майдонга тушди.

Иккинчи бўлим бошланди.

Асилбек Алиев ва Абдулмалик Анваров майдонга тушишга ҳозирлик кўрмоқда.

Биринчи бўлим якунланди, ҳисоб 0:0

45+2. Панама қулай позициядан жарима зарбасини ижро этди. Ажойиб ижро этилган зарбани Иброҳим Шокиров тўсди.

Биринчи бўлимга уч дақиқа вақт қўшиб берилди.

43. Огоҳлантириш! Муҳаммад Ҳабибуллаевга ҳам сариқ карточка кўрсатилди.

42. Хавфли ҳужум ўйиндан ташқари ҳолат туфайли бекор қилинди.

36. Огоҳлантириш! Миразиз Абдукаримовга сариқ карточка кўрсатилди.

33. Ҳасановнинг зарбаси жонли деворга тегди. Бурчак зарбаси.

32. Чамаси 15 метрлардан жарима зарбаси белгиланди. Тўп олдида Ҳасанов

30. Ҳасанов яна бир стандарт вазиятни амалга оширди. Ҳасановнинг паси Миразиз Абдукаримовга етиб борди, Абдукаримовнинг зарбаси ноаниқ.

26. Анхель Жеймс бир футболчини алдаб ўтиб зарба берди. Шокиров эса ўз ўрнида.

20. Шокиров ўз хатони тўғирлади ва Лопеснинг зарбасини бартараф этди.

18. Пенальтини Эстевис Лопес ижро этади.

17. ПЕНАЛЬТИ! Панама тезкор қарши ҳужум уюштирди ва пенальти ишлаб олди. Иброҳим Шокиров тўпга эгалик қиламан деб, рақиб футболчисига нисбатан қўполлик қилди.

15. Эдгардо Товарес дарвозамиз томон зарба йўллади, аммо Товареснинг зарбасига аниқлик етишмади.

13. Икки жамоа ҳам асосан майдон марказида тўпга эгалик қилмоқда.

10. Садриддин Ҳасанов ўнг қанотдан "рейд" уюшитрди, аммо панамалик ҳимоячиларни хавфни бартараф этишди.

9. Сайфиддин Содиқовнинг узатмасини рақиб посбони бартараф этди.

8. Муҳаммад Ҳабибуллаев жарима зарбасидан ноаниқ зарба берди.

6. Эдгардо Товарес чап қанотда икки футболчини алдаб ўтди ва Эстевис Лопесга тўпни узатди. Лопесни зарбасини эса Иброҳим Шокиров тўсди.

5. Яна бир жарима зарбаси бизнинг фойдамизга.

2. Учрашувдаги биринчи жарима зарбасини Ўзбекистон амалга оширди.

1. Ўйин бошланди. Олға, Ўзбекистон!

Футболчилар майдонга чиқиб келишди ва икки мамлакат мадҳиялари янгради. Учрашув бошланишига саноқли сониялар қолди.

Учрашув бошланишига саноқли дақиқалар қолмоқда. 



Rating: +50   

Comments

+18   
11 nov 19:49:12
Абдурахмон Вахобов
Футбол 90 минутдан иборат.....
+13   
11 nov 20:32:17
CA BOSS
6-1.2-таймда хақиқий Осиё чемпионини кўрдик. Молодец йигитлар.
Охиригача борамиз Худо хохласа.
Олға ЎЗБЕКИСТОН!!
+11   
11 nov 19:44:54
Зинуp
Негативлар голни курдингми комбинацияничи ) айтдимку кисиб турларинг уйин тугавосин деб)
+8   
11 nov 20:29:31
Bek_0885
E qoil ukalar, 6:0 boʻldi, hozircha. Birinchi taymda shunchaki Panamani oʻrgangan ekan Ismoilov, mana ikkinchi taymda hokkey qilib yubordi bolalar.
+8   
11 nov 19:39:25
Зинуp
Негативчилар шошмай турингларчи бумай кетаётган булсаларинг хам уйин тугавосин
+7   
11 nov 19:59:41
Jahongir Mansurov
Negativlar kuyib ketti. Bu gollardan keyin.
+7   
11 nov 18:33:48
Санджар
Ислом Исмоиловдан шедевр галаба худо хохласа!
+6   
11 nov 20:36:45
Korea
Энди бизни рақибларга осон бўлмайди,чунки,,Чемпионларни" гол уриш клапанлари очилиб кетди.Қооооооч Ўзбекистон келяпти%>>>>
+6   
11 nov 20:13:58
From Earth
Негативлар, қанисанлар? 3—0га ютяпти, ҳалиям норозимисанлар?
+5   
11 nov 20:38:01
Isroiljon Qosimov
Менга қолса ФИНАЛГА бориб Ирландияни энасини кўрсатишимиз керак...
+5   
11 nov 19:45:45
Мирзохон
Сабри йўқ, биринчи таймни кўриб хулоса чиқарганларга Салоооммм!!
Яшавор йигитлар,баракалла.
ўзи ўйин тугагунча ёзмайман дегандим, лекин йигитлар эркин нафас олиш имконини беришди))
+5   
11 nov 18:28:56
Jonny
Уйиндан кейин Галаба муборак деб ёзиш насиб килсин!
+4   
11 nov 20:31:10
islombek6767
Панамани шляпасидан бизнинг миллий ду́ппимиз кучли экан
+4   
11 nov 20:01:52
BXZ BXZ
Ха айтганимдек биринчи тайм мураббийни ку́рсатмаси экан мана иккинчи таймда термамизни танивотман . Олга галаба сари .
+4   
11 nov 19:47:13
Адхамжон Низамов
Reply to comment by Алишер Али
Уйинни куриб Тимур Кападзени алмаштиргани яхши булибди деган фикрга келдим. Чунки бизни тернерлар четга чикса кичкина булиб колишаркан. Каранг камандани тайерлай одмаябди. Кападзени хам олимпиадада шунака булиб колганди. Биринчи чиройли и все колгани нол.
Саудияга боришгани четга чикиш эмасмиди? Шошмай турингларчи,хали 2 чи тайм бор
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика