Latest news

21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  4 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  2 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  5 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  6 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  15 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  8 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  6 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  12

"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади News

"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади

Tags :  Нефтчи
"Нефтчи" мураббийлар штабига аргентиналик мутахассис келиб қўшилди.

Бу ҳақда Фарғона клуби матбуот хизмати эълон қилди.

“Нефтчи” футбол клубида мураббийлар штаби изчил равишда кучайтирилиб борилмоқда. Клубнинг узоқ муддатли ривожланиш стратегияси доирасида аргентиналик мутахассис Факундо Стик жамоага жалб қилиниб, таҳлилчи мураббий лавозимида иш бошлади.

Мутаҳассис бевосита бош мураббий Исломбек Исмоиловнинг ёрдамчиси сифатида фаолият олиб боради. У бош мураббий билан биргаликда жамоанинг тактик модели, ўйин фалсафаси ва рақибларга қарши стратегияларни ишлаб чиқишда иштирок этади.

Факундо Стик 1993 йилда Италияда туғилган ва Аргентинада яшаб келган, мутаҳассис шу кунгача  Грециянинг "Панатинаикос" клубида машҳур мураббий Диего Алонсо мураббийлар штабида таҳлилчи мураббий лавозимида ишлаб келган, шунингдек мутаҳассис Мальта терма жамоасини турли тошдаги жамоаларида ҳам фаолият юритиб келган.

Факундо Стикнинг мураббийлар штабига қўшилиши — бу  жамоамизнинг замонавий футбол талабларига мослашуви, аналитик ёндашув ва профессионал бошқарувга қаратилган навбатдаги муҳим қадами ҳисобланади.


Бунгача “Нефтчи” жамоаси мураббийлар штабида бош мураббий Исломбек Исмоиловга ёрдамчи сифатида бир қатор мутахассислар фаолият бошлаган эди. Хусусан:

Юрген Геде (Германия) — ёрдамчи мураббий;

Антонио Сариогли — жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий;

Виталий Галат — дарвозабонлар мураббийи.


Мазкур мутахассисларнинг мураббийлар штабига қўшилиши жамоанинг тайёргарлик жараёнлари, тактик ва жисмоний салоҳиятини янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Эндиликда Факундо Стикнинг таҳлилчи мураббий сифатида штабга келиб қўшилиши билан Исломбек Исмоилов бошчилигидаги мураббийлар жамоаси тўлиқ шаклланди ва янги мавсумга пухта ҳозирлик ишлари изчил давом эттирилмоқда" - дейилади расмий баёнотда.

Rating: +5   

Comments

+1   
17 dec 20:04:35
Zohidjon Usarov
Шунака уз ишини усталарини европадан бошка сохаларга хам олиб келсак булмасмикан масалан газ,свет,йул курилиши янаям хаёт гузал булиб кетармиди.
+1   
17 dec 19:39:31
Abdusalom Mirzayev
Зўрку, шунча мутахассис, шунча харажат қилиш Ўзбекистон супер лигасини ютиш учун бўлса олдиндан айтиб қўйаман, унда хамма харакат ва харажат бир тийинга қиммат бўлади, увол бўлади. Клуб раҳбарияти шу мутахассислар билан клубнинг ёшларига кўпроқ эътибор беришса яхши бўларди.
   
17 dec 21:42:12
Азим Исмаилов
Reply to comment by Abdusalom Mirzayev
Зўрку, шунча мутахассис, шунча харажат қилиш Ўзбекистон супер лигасини ютиш учун бўлса олдиндан айтиб қўйаман, унда хамма харакат ва харажат бир тийинга қиммат бўлади, увол бўлади. Клуб раҳбарияти шу мутахассислар билан клубнинг ёшларига кўпроқ эътибор беришса яхши бўларди.
1 чидан Бу аввваламбор бор очл элитда муносиб катнашиш учун олиб келиняпти
2 чидан клублардаги бази футболчилар тренерларни чёт элникиб булмаса 1 тийинга олмайди
3 чидан нефтчида секин секин карилардан воз кечиб еш футболчиларни кашф килиш
   
17 dec 21:20:59
Азим Исмаилов
Reply to comment by Saidjahon
Нимага узимизни узбек мураббийларидан хеч ким йук.
Ислом исмоилов еврейми еки америка фукаросими...
   
17 dec 21:05:55
Фарход
Reply to comment by Abdusalom Mirzayev
Зўрку, шунча мутахассис, шунча харажат қилиш Ўзбекистон супер лигасини ютиш учун бўлса олдиндан айтиб қўйаман, унда хамма харакат ва харажат бир тийинга қиммат бўлади, увол бўлади. Клуб раҳбарияти шу мутахассислар билан клубнинг ёшларига кўпроқ эътибор беришса яхши бўларди.
Туппа - тугри, уйловдимки Ислом бек U-17 усмирларни секин-аста через дубль Нефтчи ни асосий таркибига жалб килади деб, келажак учун ( на перспективу ) ишлайди деб фикрлагандим. Ёки Хоким бува шахсан узлари трансфер билан шугуланаяптиларми ( шунга ухшаб кетаяпти )
   
17 dec 20:01:35
Абдулазиз Кодиров
Кушнилар учун яхши янгилик клубларимиз кучайса ракобат ошади уз узидан интригахам яхши болади
   
17 dec 19:52:43
Фарход
Совет даврида Динамо Киев да Лобановский -Базилевич тендемида шунга ухшаш мутахасислар жалб килинган ( факат СССР микиёсидаги мураббийлар ) , шояд Ислом бек хам Валерий Васильевичга ухшаб катта ютукларга эришса, у хам Динамо ни 34 ёшида бош мураббий булган. Нефтчи супер клуб булиш остонасида
   
17 dec 19:48:21
Шухратжон Муйсинович
Ажойиб хабар. Омадини берсин. Утган мавсум хам йил бошидан охиригача Нефтчига негатив ёғдирилди. Якунда эса Нефтчи чемпион бўлди. Хуллас ҳар куни Нефтчи ҳақида бир хабар чиқиб турмаса Нефтчи мухлислари ҳам, негативчилар ҳам зерикиб қолади
   
17 dec 19:42:33
Saidjahon
Нимага узимизни узбек мураббийларидан хеч ким йук.
   
17 dec 19:42:18
Gosha Goshayev
Islomni uzini urniga xam Evropadan boshqa murabbiy olib kelib kuysa xam bular ekan)))
   
17 dec 19:41:36
Saidjahon
Reply to comment by Abdusalom Mirzayev
Зўрку, шунча мутахассис, шунча харажат қилиш Ўзбекистон супер лигасини ютиш учун бўлса олдиндан айтиб қўйаман, унда хамма харакат ва харажат бир тийинга қиммат бўлади, увол бўлади. Клуб раҳбарияти шу мутахассислар билан клубнинг ёшларига кўпроқ эътибор беришса яхши бўларди.
Гапизга 100% кушиламан.
   
17 dec 19:41:22
Milan vs Chelse
Узи бизни хамма клубларимизга кучли тренерларни олиб келиш керак савиясиз легионардан кура шунда олдинга силжиш булади
   
17 dec 19:36:19
Fesion disegner
Малаци Нефтчи так держать командадан барча лидерларни олиб олинглар.
   
17 dec 19:30:34
Isroiljon Qosimov
Sport.uzдан шундоқ кўчирибсиларми
   
17 dec 19:27:07
EURONEFTCHI
Бу танлов яхшига ўхшаяпти
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика