Latest news

23:57Туркия Суперлигаси. Ўн киши бўлиб қолган “Истанбул Башакшехир” меҳмонда “Галатасарой”га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  21 23:56"Реал" — "Эльче". Таркиблар маълум  0 23:55Ўзбекистон Суперкубоги ҳакамлари: рекорд Ирматовда, Тўхтасинов саккизинчи бўлди  0 23:45"Вест Хэм" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  3 23:04Ислом Исмоилов: "Икром Алибоев балки ўнг қанотда ўйнар"  1 22:49Про лигада иштирок этадиган Қорақалпоғистоннинг икки жамоаси ўртоқлик ўйини ўтказди  0 22:20Ла Лига. "Атлетико" ўз майдонида "Хетафе"ни мағлуб этди, меҳмонлар ўйинчиси 55-дақиқада майдондан четлатилди  2 21:58"ФарДУ" назорат ўйинида жавобсиз еттита тўп киритди  0 21:32Бундеслига. "Бавария" тўққиз киши бўлиб "Байер" билан дуранг ўйнади, "Боруссия Дортмунд" эса ишончли ғалабага эришди  14 21:20"Арсенал" ва "Челси" иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  2 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  20 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  36 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза" News

Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"

"90minutuz" подкастида меҳмон бўлган таниқли шарҳловчи, "Дўстлик" ордени соҳиби Мирзаҳаким Тўхтамирзаев соҳада кимни намуна қилиб кўрсатиш мумкинлигини айтди.

"Николай Озеров — мен учун андоза. Буни доим гапирганман, яна гапиришим мумкин. Ахбор аканинг охиратлари обод бўлсин. У кишига ва Роман Турпишевга қойил, улар ҳам зўр ишлаган.

Нима учун Озеров? Биринчидан, ҳамма спортлардан яхши хабардор эди. Иккинчидан, ҳис-ҳаяжон, эмоция кучли эди ва бошқа шарҳловчиларга нисбатан спортчига, мураббийга бўлган муносабати қойил қолдирган. 

Борис Александров деган хоккейчини бутун собиқ иттифоқ қоралаганида, битта Озеров қўллаб-қувватлаган. 19 ёшли йигит Усть-Каменогорскдан Москвага ЦСКАга олиб келинган, терма жамоа таркибидан жой олган, жаҳон чемпиони бўлган ва дискотекага бориб, кимлар биландир спиртли ичимлик ичган. Ўша ерда кимдир фотоаппаратда расмга олиб, "Комсомольская правда" газетасида чиқарган. Бутун иттифоқда ёмонлашга кимдир керак бўлгандек эди. "Комсомол шаънига доғ туширди, спортдан четлаштирилсин ва ҳоказо" деб кетма-кет мақолалар чиқарилган. Худди атайлаб кимдир уни йўқотмоқчи бўлгандек туюлган. Озеров шу боланининг тарафини олган. Спорт қўмитаси Борисни иккита ўйинга — шартли равишда мавсум сўнгигача дисквалификация қилган. Иккита ўйин ўтиб, учинчисида майдонда пайдо бўлди. Ўшанда Озеров: "Қадрли дўстлар, музда Борис Александров кўриниш берди, унинг атрофида нималар бўлаётганини яхши биласиз. Битта нарсани айтишим мумкинки, бу воқелик унга сабоқ бўлади. Бу йигит ҳали бизнинг мамлакатимизга улкан ғалабаларни олиб келади. Мен бунга ишонаман", деб айтган. Бўлмаса унга ҳеч ким эмасди, қандайдир қариндоши ҳам эмасди. 

Мен буни бот-бот такрорлашимнинг боиси шундаки, шарҳловчининг ибораси ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Орада йиллар ўтиб Александров хоккейдаги фаолиятини тугатганида, ундан бу воқеа ҳақида қизиқиб, синмаслик учун қандай қилиб ўзида куч топганини сўрашган. У эса: "Мен синиб бўлгандим. Ота-онам хоккейни кўриб, ўйиндан кейин менга қўнғироқ қилган. Озеров сенга ишонаман деб айтди, дея воқеани сўзма-сўз айтиб берган. Ўша кундан бошлаб шу одамнинг ишончини оқлаш учун тинмай ишлаганман", деб жавоб берган", – деди устоз Мирзаҳаким Тўхтамирзаев.

"90minutuz" подкасти тўлиқ ҳолда:


Rating: +5   

Comments

+1   
18 dec 17:36:05
leva8989
Mirzahakim aka futbol sharxlashga qaytsin deganlar plyus bosamiz.Bu inson Chempionship yoki Segunda jamoalari o'yinini sharxlasalar ham maza qilib futbol ko'radi odam
   
17 dec 19:54:07
Zohidjon Usarov
Озеровни узи хам хоккейни уйинини шархлаётган пайтда хоккейчи кулай позициядан гол ураолмаганида сукиниб юборган.Уша пайтда обруси жуда баланд эди футбол,хоккей, теннис буйича халкаро уйинларни шархлаш факат шу одамга ишониб тоширилар эди,аммо шу биргина сукиниб юборгани уни улкан карерасига нукта куйган хамма ёкда такикка учраган ичкиликка ружу куйиб юрак хасталигидан улиб кетган.
   
17 dec 19:44:12
From Earth
Тўғрисини айтилар, яна неча қисмга бўлиб смқарасизлар?
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика