Latest news

15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  1 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  9 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  0 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  1 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  0 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  20 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  2 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  4 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  5 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  4

CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади News

CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади

Испания Қироллик футбол федерацияси (RFEF) Техник ҳакамлар қўмитаси (CTA) "Реал" ва "Алавес" ўйинидаги баҳсли вазият бўйича ҳакамлар қарорини қўллаб-қувватлади.

"Мадрид" якшанба куни Ла Лиганинг 16-тури доирасида сафарда "Алавес"ни мағлуб этди (2:1). Иккинчи бўлим сўнгида Науэль Теналья билан тўқнашув оқибатида Винисиус рақиб жарима майдончаси ичида йиқилганида "Реал" фойдасига пенальти белгиланмади. Учрашувни Виктор Гарсия Вердура бошқариб борди, VAR учун Пабло Гонсалес Фуэртес жавобгар эди.

CTA Гонсалес Фуэртеснинг такрорий лавҳани кўриш ва "қаймоқранглилар" фойдасига пенальти белгилаш эҳтимолини кўриб чиқиш учун Гарсия Вердурани монитор олдига чақирмаслик ҳақидаги қарорини тўғри деб топди.

"12-қоидада айтилишича, фоллар ўйинчи ўйламасдан, эҳтиётсизлик билан ҳаракат қилганда ёки ҳаддан ташқари куч ишлатганда қайд этилади. Контактларни талқин қилиш ҳаракат интенсивлигига (кучига) боғлиқ ва уни ҳар доим ҳам объектив ўлчаб бўлмайди.

Бу ҳакамнинг қабул қилишига боғлиқ. Контакт ўйинчининг йиқилишига сабаб бўлганми ёки йўқлигини аниқлаш – ҳакам майдонда кўрган ва жонли равишда баҳолаган ҳолатлари асосида талқин қилиши керак бўлган масаладир.

CTA ҳисоблашича, бу эпизод ҳакам томонидан талқин қилиниши керак, чунки ҳаммаси контакт кучига боғлиқ, шунинг учун VAR аралашмаслиги керак, негаки бу яққол ва аниқ хато эмас", – дейилади ҳакамлар қўмитаси таҳлилида.

Қўмита аниқ ва равшан бўлмаган, "турлича талқин қилишга йўл қўядиган вазиятларда изчилликни таъминлаш учун" ҳакам қарорини қўллаш муҳимлигини таъкидлади.

Таққослаш учун CTA "Сельта" – "Атлетик" (2:0) учрашувидаги VAR ҳаками Даниэль Трухильо Суаресга Серхио Каррейра ва Иньяки Уильямс иштирокидаги эпизодга аралашгани учун ҳайфсан берилганини мисол қилиб келтирди. Учрашув бош ҳаками Алехандро Эрнандес Эрнандес ҳаракатни жазога лойиқ эмас деб топган, аммо Трухильо Суарес уни монитор олдига чақирган эди.

Тенальянинг Винисиусга нисбатан ва Каррейранинг Уильямсга қарши ҳаракатлари деярли бир хил деб топилди, шу сабабли биринчи ҳолатда VAR ҳаками бош ҳакамни чақирмай тўғри қилган, иккинчи ҳолатда эса – хато қилган деб ҳисобланди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика