Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"
17 dec 2025 19:45
News
Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"
Ўйин 18 декабрь куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтади, бошланиш вақти – Москва вақти билан 22:00.
"Бу чемпионат ўйинларига қараганда мутлақо бошқача ўйин бўлади. Суперкубок – бу плей-офф (ютқазган чиқиб кетадиган) ўйини ва мақсад битта – финалга чиқиш.
"Наполи" [кетма-кет икки мағлубиятдан сўнг] жуда ғазабда бўлади. Уларда ҳам мақсад бизникидек. Бизни тактик жиҳатдан яхши ўйин кутмоқда.
Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади, шунинг учун юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликларга руҳий жиҳатдан жуда яхши тайёргарлик кўришимиз керак.
Фофана ихтиёримизда. Леаунинг ҳолатини бугунги машғулотдан сўнг баҳолаймиз. Салемакерс жамоага баланс беради – у ҳужумда ҳам, ҳимояда ҳам ҳаракат қилади. Атекаме ва Яшари тикланди ва бизга бир нечта вариантларни тақдим этишлари мумкин", – деди Аллегри ўйин олди матбуот анжуманида.
Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Comments