"Сўғдиёна" меҳмондаги ғалабасиз сериясига барҳам берадими?
15 aug 11:29
News


"Сўғдиёна" меҳмондаги ғалабасиз сериясига барҳам берадими?
Бугун Суперлиганинг 19-тур учрашувларига старт берилади.
Тошкентда "Пахтакор" - "Сўғдиёна" қарама-қаршилиги турни бошлаб беради. Иван Бошкович бошчилигидаги жиззахликлар жорий мавсумда меҳмонда ғалаба қозонгани йўқ. Жамоа 9 та учрашувнинг 3 тасида дуранг, 6 тасида мағлубият қайд этган. "Бўрилар" сўнгги бор рақиби майдонида 2024 йилнинг 9 ноябрь куни Қаршида "Насаф" устидан зафар қучган.
Маълумот учун, учрашув 19:00да "Жар" стадионида бўлиб ўтади.
Link :
Source : Championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news

Comments