"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди
16 dec 18:55
News
"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди
"Навбат "Фейр-плей" совринига етиб келди.
Биз бунда "Жар" стадиони номзодида тўхталишга қарор қилдик. Зеро 2025 йилги мавсум "Жар" катта ҳажмдаги ишни бажарди ва Лига байроғи остидаги қатор мусобақаларда қутқарувчи ролида кўриниш берди. Биз бунинг учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига, "Жар" спорт соғломлаштириш комплекси бошлиғи — полковник Тоҳриддин Нажимов, бевосита стадион учун асосий масъул — подполковник Абдуҳамид Нурматовга миннатдорчилик билдирамиз ва вазирлик кўмагида сўнгги йилларда спорт инфратузилмасини ривожлантириш борасида олдинга сезиларли қадам ташланганлигини эътироф этамиз.
Жар бир мавсумнинг ўзида 6 клубга ўз бағридан жой берди. Умумий ҳисобда у Лига мусобақалари доирасида 40 та беллашувга мезбонлик қилди. Бундан ташқари Жар ЎФА ва ОФК байроғи остидаги қатор ички ва халқаро ўйинларни ўтказди. Оммавий футбол ривожи йўлидаги бир қатор тадбирларни қабул қилди. Бунинг ортида тинимсиз ва машаққатли меҳнат борлиги ҳам "Фейр+плей" соврини эгасини аниқлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилди", – дейилади хабарда.

Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments