Latest news

19:58Мирзаҳаким Тўхтамирзаев "Интерфутбол" кўрсатувининг яралиш тарихи ҳақида сўзлаб берди  0 19:36Расман: Ойбек Рустамов — "Насаф" ўйинчиси  3 19:22ПСЖ Мбаппе ишида ютқазди ва йирик миқдорда компенсация тўлайди  1 18:55"Жар" стадиони "Фейр-плей" совринига лойиқ кўрилди  4 18:34Бруну Фернандеш: "Манчестер Юнайтед" кетишимни истаган, бундан кўнглим оғриган"  2 18:12Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"  2 17:58Неъматулла Қуттибоев: "Маҳорат ўз сўзини айтди"  7 17:35Доннарумма — ФИФА талқинига кўра 2025 йилнинг энг яхши дарвозабони  0 17:09Мирзаҳаким Тўхтамирзаев футбол шарҳловчилигига қандай кириб келганини айтди  5 16:37Мукофот жамғармаси — 1 миллиард сўм. United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигаси ташкил этилмоқда  6 16:31МЮ 40 млн фунтлик хавбекка кўз тикди  0 15:58"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!  37 15:39Суперлига-2025: мавсум якунлари — дубллар ёмғирдек ёғди, хет-трик эса...  2 15:18Расман: ОКМК ҳужумчиси Таиланд жамоасига ўтди  3 14:57Суперлига кашфиётларидан бири муваффақиятли операция қилинди  1

Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди" News

Александр Хомяков: "Аввало, руҳий босимни енгиб ўтишимиз лозим эди"

Суперлига плей-офф босқичидан ўрин олган "Арал" – "Бухоро" учрашуви 0:1 ҳисобида якунланди.

Шундай қилиб, "Бухоро" Суперлигада қоладиган бўлди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида "Бухоро" бош мураббийи Александр Хомяков иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Барча бухоролик мухлисларни жамоа Суперлигада қолгани билан табриклайман. Бунинг учун биз қийин йўлни босиб ўтдик. Нукусга битта коллектив бўлиб келдик ва мақсадимиз ғалаба қозониш эди. Кичик ҳисобда зафар қучдик ва энг муҳими, ўз олдимиздаги вазифани уддаладик.

- "Бухоро" деярли бутун ўйинни назорат  қилди. Бу учрашувга тайёргарлик қандай олиб борилди?

- Психологик томондан катта босим бор эди ва, аввало, шу босимни енгиб ўтишимиз лозим эди. Тайёргарликни эса одатдагидек олиб бордик. Машғулотда алоҳида ишганимиз йўқ, фақат масумнинг энг охирги ўйини бўлгани учун футболчиларнинг жисмоний ҳолатини ушлаб туришга ҳаракат қилдик. Мавсум давомида бир қанча ўйинлар ўтказдик. Ғалабали, шу билан бирга қийин ўйинлар ҳам кўп бўлди. Ушбу мавсум учун барчага раҳмат айтаман.

Rating: +2   

Comments

   
16 dec 19:04:57
Акмал Аляров
Адолатли натижа ва жамоа суперда қолди
   
16 dec 18:35:45
Лутфулла
Машғулотда алоҳида ишганимиз йўқ, фақат...деганми
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика