Latest news

22:25Кейн Бундеслигада Левандовскининг рекордини янгилаш ҳақида гапирди  0 21:58"Максфилд Таун"нинг 21 ёшли футболчиси ЙТҲда ҳалок бўлди  0 21:2938 ёшли Суарес "Интер Майами" билан шартномасини бир йилга узайтирди  0 21:15Қитъалараро кубок, финал. ПСЖ – "Фламенго". Таркиблар аниқ!  7 20:46Флик "Барселона" ҳақидаги маълумотларни матбуотга сиздираётган футболчини қўлга туширди  4 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради  6 20:21ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари ўртасида рекорд даражадаги пулни тақсимлайди. Ўзбекистон терма жамоаси қанча олади?  8 19:45Аллегри Суперкубок ярим финали ҳақида: "Наполи" мағлубиятлардан сўнг ғазабда. Конте қийин пайтларда ўйинчиларнинг бор кучини кўрсата олади"  0 19:35Мирзаҳаким Тўхтамирзаев: "Николай Озеров — мен учун андоза"  2 19:22"Нефтчи" мураббийлар штабида аргентиналик мутахассис иш бошлади  18 18:43Араухо қачон сафга қайтиши маълум бўлди  0 18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  10 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  8

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради News

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун рекорд миқдорда соврин пуллари беради

Турнир ғолиби 50 миллион доллар мукофот пули олади, иштирок учун эса камида 10,5 миллион тўланади.

ЖЧ-2026да қатнашадиган ҳар бир жамоа кафолатланган тарзда камида 10,5 миллион доллар қўлга киритади. Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, ФИФА кенгаши 2026 йилдаги жаҳон чемпионатини ўтказиш учун рекорд даражадаги 727 миллион доллар ажратган - бу 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатига нисбатан 50 фоиз кўп. Маблағ иштирокчи аъзо ассоциациялар орасида тақсимланади, шундан 655 миллион доллар турнирнинг соврин жамғармасини ташкил этади.

ЖЧ-2026 ғолиби 50 миллион доллар, финалчи эса 33 миллион доллар мукофот пули олади. Бронза медали соҳиби 29 миллион доллар, 4-ўринни эгаллаган жамоа эса 27 миллион доллар ишлаб топади. Чорак финалчиларга 19 миллион доллардан, 1/8 финал иштирокчиларига 15 миллион доллардан, 1/16 финалга чиққанларга 11 миллион доллардан тўланади. Гуруҳ босқичидан чиқиб кетган иштирокчилар 9 миллион доллардан мукофот пули олади.

Бундан ташқари, ЖЧ-2026нинг ҳар бир иштирокчиси тайёргарлик харажатларини қоплаш учун 1,5 миллион доллар олади. Шундай қилиб, ҳар бир ассоциация турнирда иштирок этгани учун камида 10,5 миллион доллар қўлга киритади.

Маълумот учун, Ўзбекистон тарихда илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этади.


Rating: +3   

Comments

   
17 dec 22:25:47
Job Ir
Малумот учун Узбекистон тарихда илк бор жахон чемпионатига чикди. Шуни айтишмаса билмас эдик зур хабар яхшиям шу ерда езишибди. Койил зур офарин
   
17 dec 21:31:28
Адхамжон Низамов
Демак,Узбекистон гурухдан чикса 12,5 миллион доллар олар экан.
   
17 dec 21:13:16
Behzod_Uzbekistan
Хабарни энди 2 марта ёздиларинг. Яна 3-4 марта куйиб турила хар 5-10 минутда биттадан
   
17 dec 20:50:44
QosimNozimBavariyaChmpn
10.5 mln $ kirim bor. Marojni yeb kelsayam foyda
   
17 dec 20:46:49
Abdusalom Mirzayev
Мазгилар, чарчадийларми дейман, шу мақолани 5 пост пастда берилдику, такрор нега керак.
   
17 dec 20:45:51
assassin
Чорак финалгача борган командага 55 млн накдаканда
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика