Latest news

14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  4 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0 11:38Эшитдик-да! Ҳамиджон Актамов — "Бухоро" бош директори  7 10:45Карим Бензема ЖЧда ўйнашга қарши эмас  1 10:18Холанд: "Менимча, давлат мадҳиясини куйлаганимда йиғласам керак"  7 09:49Иньеста: "Месси "Барселона"га қайтадими, билмайман. Лекин у клуб учун катта белги бўлиб қолади"  6 09:44"Динамо" яна бир асосий футболчиси билан шартномани узайтирди  0 09:21Антони сўнгги 8 ўйинда 5+3 қайд этди  1 08:53"Барселона" ҳимоячиси билан 2031 йилга қадар шартномани узайтирди  0 08:25Трансфермаркт. Мессининг МСЛдаги супер мавсумидан сўнг ҳам нархи тушди  4

"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди News

"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди

"Нефтчи" мураббийлар штабида ўзгаришлар.

Антонио Сариоглу ҳамда Виталий Галат фарғоналиклар мураббийлар штабида ишлайди.

“Нефтчи” жамоаси янги мавсум олдидан тайёргарлик жараёнини юқори савияда ташкил этиш мақсадида мураббийлар штабини кенгайтириш ва кучайтириш ишларини давом эттирмоқда. Клуб раҳбарияти билан ҳамкорликда бир қатор малакали мутахассислар жамоамизга таклиф этилди.

Аввалроқ жамоага Германиядан таклиф этилган мутахассис бош мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият бошлаган эди. Бу — Европа мактабининг замонавий ёндашувларини жамоамизга олиб кириш йўлидаги муҳим қадам бўлди.

Бугундан эътиборан эса Қозоғистонда 4 карра чемпион бўлган, катта тажрибага эга мутахассис Виталий Галат “Нефтчи”нинг дарвозабонлар мураббийи сифатида иш юритишни бошлади. Галат ўз фаолияти давомида кўплаб иқтидорли дарвозабонларни тайёрлаган, совринли ўйинларда ишончли ўйин кўрсатишга ўргатган, методикаси эса Марказий Осиё футболида юқори баҳоланган. Унинг тажрибаси дарвозабонларимизнинг техник ва тактик жиҳатдан янги босқичга кўтарилишида муҳим омил бўлади.

Шу билан бирга, жамоамизнинг жисмоний тайёргарлик даражасини европача стандартларга мослаштириш мақсадида грециялик мутахассис Антонио Сариўғлу билан шартнома имзоланди. Антонио 2018–2019 йилларда Ўзбекистон миллий терма жамоасида машҳур мураббий Эктор Купернинг жисмоний тайёргарлик бўйича ёрдамчиси сифатида фаолият олиб борган. У терма жамоа футболчиларининг чидамлилик, тезлик, куч ва тикланиш жараёнларини илмий ёндашув асосида шакллантирган мутахассис сифатида танилган.

Клуб раҳбарияти томонидан амалга оширилаётган бу ўзгаришлар жамоанинг янги мавсумдаги мақсадлари билан уйғун келади — “Нефтчи” кучли, интизомли ва замонавий футбол ўйнайдиган жамоани шакллантирмоқда.

Янги мутахассисларга ўз йўналишлари бўйича юксак натижалар ва муваффақиятлар тилаймиз. Уларнинг келиши жамоамизнинг бош мураббийи Исломбек Исмоиловга  ёрдамчи мураббийлар сифатида профессионал ривожи, спорт натижалари ва янги мавсумдаги амбицияларига албатта ижобий таъсир кўрсатади", - деб ёзилади клуб баёнотида.

Rating: +4   

Comments

+3   
11 dec 23:17:35
KVARTS DSS
Shu Fargʻona hokimiga malades divorasandaaa
+2   
12 dec 04:30:30
Umid Tursunov
Man doim shunday oylaganman sifatsiz ligionerlardan kora Germanya Galandiya Angilayadan murabiylar bosa har bir klubda bizi 30minutlik futbolchilarga yevropadan murabiylar kerak....
+2   
11 dec 22:57:12
From Earth
Reply to comment by EURONEFTCHI
Сифатли 1 та бўсаям хужумчи олишимиз ШАРТ!!!
Туркиядаги еғинга европадан ккчли ҳужумчи ва ярим ҳимоячи қўшилиши кутилмоқда
+2   
11 dec 22:28:25
EURONEFTCHI
Сифатли 1 та бўсаям хужумчи олишимиз ШАРТ!!!
+1   
11 dec 23:30:20
ManUBarca
Sardor Azmun hush kelibsan Farg’onaga xudo xoxlasa
+1   
11 dec 22:27:32
Azizbek Rustamovich
Neftchi juda puxta ishlamoqda. Xech qaysi jamoamiz bunaqa tayyorgarlik ko‘rgsni yo‘q. Ko‘chmanchi futbolchilar bilan uzoqqa borib bo‘lmasligini tushunganimiz rost bo‘lsin
   
12 dec 10:39:39
Акмал Аляров
Исломжон қўгирчоқ деган биродар,Ичизни оммага кўрсатишиз шарт эмас.
   
12 dec 09:38:25
Umidjon R
Reply to comment by Уз.
Шунда ислом исмоилов нима иш килади .ёки кугирчок мураббий буладими
Исломжон бош мурабий колганлари бошка мутахасизлар хаммасини урни бор огайни кугирчок деб оркез ачишмасин
   
12 dec 08:49:28
Уз.
Шунда ислом исмоилов нима иш килади .ёки кугирчок мураббий буладими
   
12 dec 07:57:11
Farhod Uktamovich
Келаси мавсум Нефтчи дан купрок нарсалар кутиш мумкин ( сверхестественных результатов )
   
12 dec 07:42:29
Каримжон Матхолиқов
Аллоҳ ҳайрли қилсин.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика