Latest news

02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  17 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дуне асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  2 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  6 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  45 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1 23:05Хосеп Гвардиола АПЛда Алекс Фергюсоннинг рекордини янгилади  1 22:38"Тоттенхэм” испаниялик футболчи учун 70 млн евро таклиф қилди  0 22:10Саудия Арабистони шаҳзодаси "Барселона"ни сотиб олиши мумкин  21 21:39А Серия. "Наполи" меҳмонда "Удинезе"га мағлуб бўлди  1 21:09АПЛ. "Ман Сити" йирик ғалабага эришди, Ҳусанов захирада қолдирилди, "Тоттенхэм"да эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  37 20:10Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Трактор" ғалабага эришди, Ўрунов ва Ҳамробеков майдонда ҳаракат қилишди  1 19:31Ўзбекистонлик ҳакамлар “SEA Games Thailand 2025” мусобақасида фаолиятини давом эттиради  2 19:04А Серия. "Милан" 77-дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда, ўз уйида "Сассуоло"ни мағлуб этолмади  8

Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар News

Суперлига–2025: Уйда "Нефтчи", меҳмонда "Динамо" чемпион. Рақам ва фактлар

Суперлига–2025 мавсуми одатдагидек нафақат драматик ўйинлар, балки қизиқ статистик манзаралар билан ҳам ёдда қолди.

Турнир жадвалига назар ташлар эканмиз, бир ҳақиқат яққол кўзга ташланади: чемпионлик ва юқори ўринлар тақдири уйдаги ишончли ўйин билан бир қаторда, меҳмондаги барқарор натижаларга ҳам бевосита боғлиқ бўлди.

Уйдаги устунлик: Фарғона пешқадам

Ўтган мавсумда ўз майдонида энг кўп очко жамғарган жамоа — Фарғонанинг "Нефтчи" клуби бўлди. Виталий Левченко қўл остида жамоа уй баҳсларида 37 очко тўплаб, рақиблар учун ҳақиқий қўрғонга айланди. Фарғоналиклар мезбон сифатида атиги икки марта мағлуб бўлишди — "Пахтакор" ва "Бунёдкор"га қарши ўйинларда.

36 очко билан иккинчи ўринни "Пахтакор" эгаллади. Қизиқ жиҳати шундаки, "шерлар" "Жар" стадионида бирор марта дуранг ўйнамаган. Иккинчи даврада эса уйда ўтказилган баҳсларда фақат бир марта мағлубият қайд этилди. Умумий ҳисобда, "Пахтакор" мухлислари кўз ўнгида уч бор рақибларига очко улашди.

Кучли учликни якунлаб берган "Насаф" Қаршида фақат бир марта енгилди. "Пахтакор" ва "Нефтчи" ўз майдонидаги 15 та учрашувдан 12 тасида ғалаба қозониб, бу кўрсаткичда тенг натижа қайд этишди. "Чинорлар" эса уй ўйинларида бир марта дуранг ўйнаган.

Уй баҳсларидаги энг паст кўрсаткич "Хоразм" ҳиссасига тўғри келди — 14 та ўйинда атиги икки ғалаба. Голлар нисбатига келсак, бу борада "Пахтакор" етакчи бўлди: +24. "Шерлар" 15 та учрашувда 34 та гол уриб, бор-йўғи 10 тасини ўтказиб юборган. "Нефтчи" эса ўз майдонида энг кам гол ўтказган жамоа сифатида қайд этилди — 9 та.

Аксинча, энг салбий тўплар нисбати "Шўртан"да кузатилди — −12. Ғузорликлар мезбон мақомида 29 та гол ўтказиб, бу кўрсаткичда мавсум антирекордчиларидан бирига айланди. Уй ўйинларида энг кам гол урган жамоа эса "Машъал" бўлди — 12 та.

Меҳмондаги барқарорлик: "Динамо"га тенг келадигани топилмади

Сафар ўйинлари эса жадвалнинг иккинчи, аммо ҳал қилувчи қиррасини очиб берди. Меҳмонда энг кўп очко жамғарган жамоа — "Динамо". Оқ-кўклар 15 та сафар учрашувида 29 очко тўплаб, рақиб майдонларида ҳам ўз сўзини ўтказа олганини исботлади.

Меҳмонда энг кам мағлуб бўлган жамоа сифатида "Нефтчи" алоҳида ажралиб турди. Фарғоналиклар сафарда икки марта мағлуб бўлишди . Бу ҳолат жамоанинг нафақат уйда, балки меҳмонда ҳам қанчалик барқарор ўйнаганини кўрсатади.

Ҳужумкорлик борасида сафар баҳсларида энг яхши кўрсаткич "Пахтакор"га тегишли — 25 та гол. "Динамо" ҳам меҳмонда 24 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилиб, етакчилар сафида қайд этилди. Ҳимояда эса "Нефтчи" яна бир бор пешқадам: сафар ўйинларида жами 10 та гол ўтказилган.

Меҳмон ўйинларида тўплар нисбати бўйича энг яхши кўрсаткич "Динамо"га тегишли — +9. Энг салбий баланс эса "Машъал" ва "Шўртан" жамоаларида кузатилиб, улар −18 натижа билан мавсумни якунлашди. Сафарда энг қийин аҳволга тушган жамоа ҳам "Шўртан" бўлиб, 15 та ўйинда ғалаба қозона олмади ва бор-йўғи 5 очко тўплади.

Суперлига–2025 рақамлари шундан далолат берадики, чемпионлик йўли фақат уйдаги устунлик орқали эмас, балки меҳмондаги барқарор натижалар ҳисобига ҳам очилади. "Нефтчи" уйдаги ишончли ўйини ва сафардаги кам мағлубиятлари билан чемпионлик формуласига энг яқин жамоа бўлди. "Динамо" эса меҳмондаги очколари билан мавсумнинг энг барқарор сафар жамоаси сифатида тарихга кирди.

Rating: +2   

Comments

+2   
13 dec 15:29:55
Farhod Uktamovich
ПАХТАКОР бу ПАХТАКОР !!!!!! УЗБЕК ФУТБОЛИ БАЙРОКДОРИ !!! N° 1 Клуб УРТА ОСИЁДА !!!!!
+2   
13 dec 14:23:29
Azizxon Sodiqxojayev
Иккинчи даврадаги жамғарилган очколар бўйича сўзсиз "Пахтакор" чемпион!
+2   
13 dec 14:19:26
Azizxon Sodiqxojayev
Иккинчи даврада — шубхасиз "Пахтакор" чемпион!
+2   
13 dec 13:54:24
Шухратжон Муйсинович
Хуллас, НЕФТЧИ - ЧЕМПИОН!!!
+1   
13 dec 19:49:10
nerazzuri
Reply to comment by Farhod Uktamovich
Нефтчи клуби хакконий чемпион га-суз булиши хам мумкин эмас. Лекин Динамо Самарканд уйин борасида барча клублардан устун. Молиявий муаммо, Судьялар муаммоси ва майда-чуйда муаммолар клубни совриндор булишига тускинлик килди, яна бир бор кайтараман УФА ва ПФЛ хохлашмайдилар ДИНАМО командаси совриндор булишига. Сабаб нима ?
Динамо вактида ойликларни туласа келажакда хаммаси яхши булади а , хозиргача уч ойлик туловллар колиб кетган , Чемпионлик ? Хакамлар ? Аввал иш хакини узайлик а текинга хечким югургиси келмайди хозир.
+1   
13 dec 13:46:58
Umidjon Rakhmatullaev
Neftchi safarda 2 marta yutkazdi
   
13 dec 19:55:25
ЮВЕНТУС-10
Аслида чемпион Динамо чунки Рузикулака айтгаларидек Динамо халол йул билан яни хеч кандай майдон ташкарисидаги ташки кучларсиз очко йигди.
   
13 dec 19:13:00
RADIANT_1
Shularni solishtirma tablitsa qilib chiqarda tushunish osonroq bo'lardi yanayam
   
13 dec 15:49:47
Абдугаффор . N
Унда медал бериш кк Динамогаям
   
13 dec 15:27:23
Farhod Uktamovich
Нефтчи клуби хакконий чемпион га-суз булиши хам мумкин эмас. Лекин Динамо Самарканд уйин борасида барча клублардан устун. Молиявий муаммо, Судьялар муаммоси ва майда-чуйда муаммолар клубни совриндор булишига тускинлик килди, яна бир бор кайтараман УФА ва ПФЛ хохлашмайдилар ДИНАМО командаси совриндор булишига. Сабаб нима ?
-1   
13 dec 15:57:11
Asad Arabov
Reply to comment by Azizxon Sodiqxojayev
Иккинчи даврадаги жамғарилган очколар бўйича сўзсиз "Пахтакор" чемпион!
Qaysi chempionatni 1 chi 2 chi davrali chempionlari bor,) Neftchi chempion boʻlibboʻldi vsyooo!!!
-2   
13 dec 17:01:51
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by Farhod Uktamovich
Нефтчи клуби хакконий чемпион га-суз булиши хам мумкин эмас. Лекин Динамо Самарканд уйин борасида барча клублардан устун. Молиявий муаммо, Судьялар муаммоси ва майда-чуйда муаммолар клубни совриндор булишига тускинлик килди, яна бир бор кайтараман УФА ва ПФЛ хохлашмайдилар ДИНАМО командаси совриндор булишига. Сабаб нима ?
Нефтчи ҳаққоний чемпион бўлганига шубҳа йўқ. Абрамов эса қаерда ишласа, ўша ерда қувноқ жамоа тузган. Лекин ҳар сафар ғалвирни сувдан кўтариш пайтида натижалари тушиб кетади. Бу гал ҳам, шундай бўлди!
-2   
13 dec 16:51:17
Umid Tursunov
Neftchi uydayam mehmondayam chempion ekan!!!!!!!
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика