Latest news

01:26Элдор Мойлиев: "Суперлигада ҳамма жамоалар тенг кучли, кимнинг омади келса шу ютиб кетяпти"  0 01:19Баҳром Ҳайдаров: "Узоқ кутилган ғалабага эришдик"  0 00:46Доннарумма "ПСЖ"дан кетади: "Кимдир мени жамоанинг бир бўлаги сифатида кўришни хоҳламади"  3 00:16"Реал Мадрид" мавсумолди ўртоқлик учрашувида Австрия клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  3 23:56Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"  13 23:20"Ливерпуль" "Парма" ҳимоячисини сотиб олмоқчи. Футболчига А Серия грандларидан ҳам қизиқиш бор  0 22:55Левандовски "Олтин тўп"ни ким қўлга киритиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 22:31Суперлига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Қўқон-1912" сафарда "Шўртан"ни енгди  11 22:30Сергей Лушчан: "Бу ғалаба жамоамизга олдинга қараб ишлаш ва ривожланиш учун туртки беради"  12 22:10ПСЖ Доннарумма учун 50 миллион евро сўрамоқда. "Манчестер Сити" бу суммани кўп деб ҳисобламоқда  2 21:35Миржалол Қосимов: "Адолатли дуранг қайд этилди, сабаби..."  3 21:34Расман: "Ман Сити" Грилишни "Эвертон"га ижарага берди  0 21:12Акмал Рустамов: "Қизилқум" ҳимоявий футбол ўйнамоқда деб кўп гапиришяпти, мен ушбу фикрга қўшилмайман"  1 20:56Суперлига. Салкам 20 минг томошабин йиғилган ўйинда "Навбаҳор"нинг қўли баланд келди  93 20:29Про лига. "Арал" "Жайхун" устидан ғалаба қозонди  0

Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим" News

Максим Шацких: "Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим"

Суперлига 18-туридан ўрин олган "Андижон" - "Навбаҳор" (0:1) учрашувидан сўнг "Андижон" бош мураббийи Максим Шацких матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Дурангга мос ўйин эди. Баъзан шунақаси бўлиб туради, рақиб бир марта ҳужумга ўтиб гол уриб ютиб кетади. Бугун шунақа ўйин бўлди. Биз ҳам кўп вазият яратмадик. Лекин ўйин томонлама бугун яхшироқ эдик. Бу - футбол, мағлубият доим ёқимсиз. Яна қайтараман, дурангга мос баҳс кечди. Ўйинни таҳлил қилиб хатоларни ўрганамиз.

- Бу мағлубиятда ўзингизни айбдор деб биласизми?

- Албатта. Яна ким айбдор бўлиши мумкин? Жамоа ютқазса ҳар доим мураббий айбдор бўлади. Балки нотўғри алмаштириш қилгандирман. Балки таркиб танлашда адашгандирман. Балки футболчиларни руҳан тайёрлай олмагандирман. Лекин иккинчи томондан бундай ўйинларга ортиқча гапириш шарт эмас. Кучли жамоалар билан ҳамма ўзини руҳан тайёрлай олиши керак. Нимаям дердим, ҳаёт давом этади. Ҳатто ютганимизда ҳам дурангга лойиқ ўйин бўлди дердим. Бекитадиган нарса йўқ, мен доим рост гапираман. Битта зарба, битта гол. Биздаям зарба бўлди, лекин голга айланмади. Ҳар куни машғулотларда зарбаларни голга айлантириш устида ишлаймиз, аммо ўйинга келганда омад келмаяпти. Нима учун шундай бўлаётганини тушунмайман.

- Иккинчи бўлимда Крезиу Алтинни майдонга туширса бўлмасмиди?

- Бир нарсани ҳисобга олинг, Крезиу Алтин таянч ярим ҳимоячиси. У орқароқда ўйнайди. Биз эса ҳужумни кучайтириш учун олдинга футболчи ташлашимиз керак эди. Ютиш учун эътиборни ҳужумга қаратдик. Шу боис ҳужумкор ярим ҳимоячини майдонга туширдик. Алтин эса ҳимоявий ўйинчи. Шунинг учун уни бугун майдонга туширгандан маъни йўқ эди.

- Саиднуруллаев ўрнига Ислом Маматказин туширилди.

- Ўйин охирларига келиб "иккинчи қават"даги курашлар авж олди. Бош билан яхши ўйнагани учун Маматказинни майдонга туширдик. Балки стандарт вазиятда фойдаси тегиб қолар деб ўйладик.

Rating: -3   

Comments

+1   
13 aug 00:13:13
Fanat_Euro_football
Qaysidir manoda biletfurushlarni kasofati ham urdi shekili. 30 mingli biletni 150-200 ming sotgan noinsoflar.
+1   
13 aug 00:08:40
Redminote13
Тўғиси Шацких боргандан сўнг Андижонни ўйини кучайган. Бугун уларга омад етишмади. Хақиқатдан хам ўйин дуррангга лойиқ эди. Хар икки жамоа хам кучли ўйин кўрсатишди..
+1   
13 aug 00:08:16
Job Ir
Тугриси максни гапи ковушмаяпти. Агар маматказинни стандарт вазиятда фойдаси тегар деб тушурган булса нега голдан кейин маматказин хужумга утмади. Охирги стандартда хам битта маматказин химояда колиб колган хамма хужумга утди
   
13 aug 00:53:01
AA H.A
Reply to comment by Ishqiboz Muhlis
Менга бир жумласи ёқмади дурангга рози бўлган ва дуррангни кўзлаб тушган. Ютуқни кўзлаганда эди дуранг бўлиши ёки ютуқ бўлиши мумкин эди. Акинаде вообшем бўлмади у фақат тўп етиб келишини кутаяпти. Тўп учун курашмаяпди. Етиб келган тўпни ҳам самарали ишлов бера олмаяпди.
Унака димадику Дуранга мос у́йин бу́лди дивотти
   
13 aug 00:32:30
Fayzullo Turgunov
Максим 10 ди туштрмаслик керегиди оти куриб кеткур кимиди хулас уша зарба берса буладиган жойда ноаник пас бериб усмоновга тугри пасам бермади йукатиш керек уни хулас
   
13 aug 00:30:27
Google User
Shazkix rostdan ham kuchliroq. Gapirganda ham ko'pincha rost gapirgan, federaziyadan ham, boshqasidan ham qo'rqmaydi, to'g'risini shartta aytadi, qo'yadi
   
13 aug 00:30:20
Kane 010 Kane 010
6-7 transfer qilgandan 2 ta saviyali o'yinchi olish kerak edi Jamshid Boltaboyev o'rtani bermadi
   
13 aug 00:29:09
Ishqiboz Muhlis
Менга бир жумласи ёқмади дурангга рози бўлган ва дуррангни кўзлаб тушган. Ютуқни кўзлаганда эди дуранг бўлиши ёки ютуқ бўлиши мумкин эди. Акинаде вообшем бўлмади у фақат тўп етиб келишини кутаяпти. Тўп учун курашмаяпди. Етиб келган тўпни ҳам самарали ишлов бера олмаяпди.
   
13 aug 00:26:22
Жамшид Jamshid
Бубаня етишмаяпти.
   
13 aug 00:16:55
Shohruh Mahmudov
Aslida juda zerikarli o'yin bo'ldi, ikkala jamoa bir biridan qo'rqib o'ynadi yoki tavakkal qilishdan qo'rqdi. O'yinchilarni jismoniy holati ham stabil emas. Maks ..... o'sha gap
   
13 aug 00:12:59
Job Ir
Хулоса чикаришга вакт бор
   
13 aug 00:12:29
Job Ir
Reply to comment by Saidjahon
Бу маглубиятда хам бир хикмат бордир.Кейинги уйинлардан умид киламиз.
Дустим аслида бу маглубият Андижон учун фожеа эмас. Очл-2 турнири олдидан сигнал булди
   
13 aug 00:05:42
Saidjahon
Бу маглубиятда хам бир хикмат бордир.Кейинги уйинлардан умид киламиз.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика