Latest news

21:24Каземиро Япониядан учралган мағлубият ҳақида гапирди  1 20:57Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон U-17 аёллар термаси Қирғиз Республикасига имкониятни бой берди  4 20:21Чехия термаси бош мураббийи Фарер оролларига учралган мағлубият ортидан ишдан ҳайдалди  0 19:45Йилдиз "Челси", "Арсенал" ва "Барселона"нинг диққат марказида  0 19:15Кокорин Россияда футболчиларнинг маоши ҳақида: "Жуда эрта кўп пул беришади"  1 18:51Скоулз: "МЮ Хейлундга ўхшаган ҳужумчи - Шешкони сотиб олди. Мантиқ қаерда?"  3 18:15"Барса" Левандовскининг терма жамоада олган жароҳати сабабли ундан норози  1 17:36Френки Де Йонгнинг товон пули ярим млрд. еврога етди  0 16:50ФИФА Ғазодаги барча футбол иншоотларини тиклашга ёрдам беради  7 16:43Англия жаҳон чемпионатида 17-бор иштирок этади  1 16:15Трамп хавфсизлик сабабли Бостонни ЖЧ-2026 ўйинларидан маҳрум этиш билан таҳдид қилди: "Мен Инфантинога қўнғироқ қиламан — у буни осонликча амалга оширади"  2 16:00Дембеле атрофидагилар "Олтин тўп" сабаб футболчининг маоши Неймар ва Мессиникидек бўлиши керак деб ҳисобламоқда  0 15:32"Манчестер Сити" тўқ яшил тусдаги янги формасини тақдим этди, унда NFC чипи мавжуд  1 14:45Саводхонлик даражаси 90% бўлган вулқонлар мамлакати ҳам ЖЧда иштирок этади  2 14:18Келажак юлдузлари. The Guardian нашри ўзбекистонлик футболчини 60 нафар энг иқтидорли ўйинчилар рўйхатига киритди  6

Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..." News

Ҳаким Фузайлов: "Хоразм" мухлислари Суперлигани соғинган, режамизда Туркия йиғини бор. Фақат..."

Бугунги куннинг асосий мавзуси Суперлиганинг сўнгги иштирокчиси номини аниқлаш бўлиб турибди.

Спорт принциплари бўйича айни пайтда "Хоразм" бу борада ҳаракатларни бошлаб юборган. Тошкентда йиғин ўтказаётган "Хоразм" бугун "Динамо"га қарши назорат учрашувида майдонга тушди. Учрашувдан сўнг жамоа устози Ҳаким Фузайловнинг фикрлари билан қизиқдик. 

- Қишки йиғиндаги биринчи назорат учрашувидан қандай хулосалар олинди?

- Бу таркибда майдонга тушганларнинг катта қисми ёшлар, хоразмлик йигитлар ҳисобланади. Уларни кўриб олдик.  Бу ўйинда турлича таркибни синовдан ўтказдик деган бўлардим. 

- Ҳаким Қаюмович янги мавсумга тайёргарлик қандай кетмоқда?

- Режа асосида йиғинларни давом эттирмоқдамиз. Таркибга имкон қадар Суперлигада ўйнаган, тажрибали футболчиларни жалб қилиш устида иш олиб бормоқдамиз. Умуман олганда барчаси яхши кетяпти. Энди мавсумни қаерда бошлашимиз тўлиқ аниқ бўлса шунга қараб яна ҳаракатларимизга ўзгаришлар киритишимиз мумкин.

- Биринчи йиғин Хоразмда ўтказилди ва унда кўп маҳаллий футболчилар кўрикдан ўтди. Бу яна давом этаётганини кўришимиз мумкин...

- Декабрь ойида ташкил қилган йиғинимизда кўплаб ёшлар жамоамизда шуғулланди. Юқорида айтганимдек Суперлигада иштирок этадиган бўлсак табиийки таркибимизни кучайтириш керак бўлади. 

- Жамоанинг Суперлигада иштирок этиши бўйича ҳаракатлар қандай кетяпти?

- Хоразмлик мухлислар Суперлигани соғинишган. Элитада қатнашадиган бўлсак ишқибозларимизга катта байрам бўларди. "Хоразм" аввал ҳам Суперлигада ўйнаган ва ўшанда стадионга кўплаб мухлислар ташриф буюрган. Клубимиз раҳбарлари барча ҳаракатларни амалга оширмоқда. Таркиб, майдон, инфратузилма борасида ишлар олиб борилаётганини айтишим мумкин. 

 - Хорижда йиғин ўтказиш учун қайси мамлакат танланмоқда?

- Бу устида ишлаяпмиз. Молиявий имкониятларимиздан келиб чиқиб Туркия йиғинини мўлжаллаб турибмиз. Фақат ундан аввал Тошкентда яна битта йиғин ўтказамиз. Таркибни 90 фоизга аниқлаштириб олган ҳолда хорижга йўл олишимиз мумкин. 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика