Latest news

19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  4 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  6 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  10 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  9 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  6 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20

Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда News

Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда

Tags :  Red Bull
Ўзбекистонда 4 га 4 форматидаги кўча футболи бўйича энг йирик халқаро турнир — Red Bull Four 2 Score 2026 саралаш босқичлари учун рўйхатдан ўтиш бошланди.

Бу йил саралаш босқичлари уч шаҳарда бўлиб ўтади: Самарқанд, Фарғона ва Тошкент. Жамоалар дарвозабонсиз, кичик майдонда ҳамда голларни ҳисоблашнинг ўзига хос тизими асосида ўйнашади. Мамлакат чемпиони 17 май куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган миллий финалда аниқланади. Иштирокчилар лойиҳанинг расмий сайтида рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Red Bull Four 2 Score — бу кичик майдонда ўтказиладиган 4 га 4 форматидаги футбол турнири. Ўйинлар 10 дақиқа давом этади, танаффуссиз ва дарвозабонсиз ўтказилади. Турнирнинг ўзига хос жиҳати шундаки, ўйиннинг дастлабки ва сўнгги 60 сониясида киритилган голлар 2 очкодан олиб келади. Мусобақада 25 дан ортиқ мамлакат иштирок этади, ғолиб жамоалар эса жорий йилнинг август ойида Канадада бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати финалида иштирок этиш имкониятига эга бўладилар.

Турнир босқичлари:
•    Саралаш босқичи: Самарқанд – 5 апрель
•    Саралаш босқичи: Фарғона – 19 апрель
•    Саралаш босқичи: Тошкент – 2–3 май
•    Миллий финал: Тошкент – 17 май
•    Жаҳон финали – 2026 йил август, Канада.

Гуруҳ босқичида ғолиб жамоа 3 очко, мағлуб жамоа 0 очко олади. Агар 10 дақиқа якунида ҳисоб тенг бўлса, ҳар икки жамоага 1 очкодан берилади. Гуруҳ босқичида пеналтилар серияси ёки “олтин гол” қўлланилмайди.

Олтин гол бу нима: Ҳар бир жамоадан биттадан ўйинчи майдонга чиқиб, 1 га 1 форматида биринчи гол киритилгунга қадар ўйнайди. Қайси жамоа биринчи бўлиб гол киритса, ўйин дарҳол якунланади ва ўша жамоа кейинги босқичга йўл олади.

Турнирнинг миллий финали 17 май куни Тошкент шаҳридаги “Бунёдкор” футбол комплексида бўлиб ўтади.

Ўз жамоангизни тузинг ва лойиҳанинг расмий сайтида саралаш босқичига рўйхатдан ўтишга улгуриб қолинг. Балки айнан сиз ва дўстларингиз Ўзбекистон чемпиони бўлиб, мамлакатимизни Канадада бўлиб ўтадиган жаҳон финалида муносиб тарзда ҳимоя қиларсиз.

Rating:    

Comments

   
14 mar 18:31:21
STENLESS..R
Кизик футбол зкан куча футболида кучалардан болаларни тутиб олиб кетишарканми ёки прафессионал футболчиларни хеч булмаса шу футболга таниш билиш булмаса керак
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика