Latest news

19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  4 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  6 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  10 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  9 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  6 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20

Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ" News

Александр Хомяков: "Барчаси яхши бўлади, хавотир олманг. Футболчиларга эътирозим йўқ"

Суперлига 3-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Хоразм" (1:1) учрашувидан сўнг бухороликлар бош мураббийи Александр Хомяков ўйиндан кейинги матбуот анжуманида иштирок этди.


"Совуқ об-ҳаво бўлишига қарамай, анча қизиқарли ва қайноқ ўйин бўлди. Тўғри, голли вазиятлар кўп бўлмагандир, лекин анча мазмунли ўйин бўлди. Ғалаба қозонганимизда яхши бўларди. Ўтказиб юборган голимиз туфайли олдинга ўтишга мажбур бўлдик ва шу сабабли рақиб дарвозамиз хавф сола бошлади. Рақиб дарвозамиз олдида бир нечта яхши имкониятлардан фойдалана олмади. Ушбу ўйин тўғри хулоса чиқариб, олдинга юришда давом этамиз", — дея фикр билдирди Александр Хомяков учрашувдан. якунланганидан сўнг.

- "Бухоро" захирасида Қулматов, Тодоров ва Башелеишвили каби тажрибали футболчилар бор. Нега Башелеишвили сўнгги 10-15 дақиқада майдонга тушмоқда? Балки унда жароҳат бордир? Башелеишвили майдонда Родич билан яхши бўлаётгандек. Нега ушбу футболчига кўпроқ ўйин вақти берилмаяпти?

- Саволнинг мазмуни нимада?

- Нега Башелеишвилига кам ўйин вақти берилмоқда?

- Мен 20 нафар футболчини майдонга тушира олмайман-ку. Тўғрими? Менимча, таркибни танлаш ва футболчиларни майдонга тушириш бош мураббийнинг истагига кўра рўй бериши керак. Мавсум энди бошланди. Ҳали барча футболчилар ўзини тўлиқ намойиш этиш имкониятига эга бўладилар.

- Доминик Бегич ўтган мавсумдаги ўйинини намойиш эта олмаяпти. Бунга сабаб нима?

- У жамоага қўшилиб кета олмади деган фикрга қўшилмайман. У сафимизга бироз кечроқ қўшилди. Ҳозир жисмоний ҳолатини тиклаш билан банд. Умид қиламанки, у тезроқ энг яхши спорт формасига қайтиб олади. Унга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Мураббий сифатида у яхшироқ ўйин намойиш этишини истайман, аммо бунинг учун вақт керак.

- Ҳакамлик ҳақида гапириб ўтсангиз...

- Мен ҳакамларни муҳокама қилмайман. Ўйин асабий ва босимга бой бўлди. Тўғри, айрим вазиятларнинг бош ҳакамнинг қарорига қўшилмагандирман. Лекин у бугунги учрашувни яхши бошқариб борди.

- Убайдуллаевда 3-4та яхши имконият бўлди, лекин вазиятлар голга айлантирилмади. Бунинг сабаби нимада?

- У менинг кутилмаларимни тўлиқ оқламоқда. Гол уришни эсдай чиқариб қўйгани йўқ. Футбол хатолар устида қуриладиган ўйин. У ўз имкониятларидан фойдалана олмади. Ишонинг, Убайдуллаев ҳали ўз сўзини айтади. Футболчиларга эътирозим йўқ.

- Младович ва Качаварани қачон майдонда кўрамиз?

- Улар умумий гуруҳга қўшилишди. Майдонга тушишга тайёр бўлишлари биланоқ уларга имконият берамиз.

- "Бухоро"да жароҳатланган футболчилар кўп. Бугун Убайдуллаев беш метрдан дарвозани пойлай олмади. Аввалги ўйинларда эса Бегич худди шундай вазиятни кўкка совурган эди. Кейинги учрашувда "Бухоро" "Динамо"ни қабул қилади. "Динамо" бундай хатоларни кечирмаслиги мумкин. Ушбу муаммони қандай бартараф этмоқчисиз?

- Ҳужумчилар кам сонли маҳсулот ҳисобланади. "Динамо"га тайёргарлик кўрамиз. Бугун биз гол урмадик ва рақиб шундан сўнг дарвозамизга гол урди. Демак, ўша машҳур ибора ҳали ҳамон ишламоқда. Бизда реализация масаласида муаммолар бор. Дастлабки ўйинларда рақиб дарвозасида вазиятлар ярата олмаётгандик. Энди эса вазиятлар етарлича. Барчаси яхши бўлади. Хавотир олманг.

- "Хоразм" ўтган мавсумда ўтиш ўйинида бизни мағлуб этган эди. Жорий мавсумда эса дуранг қайд этилди. "Хоразм" "Бухоро" учун ноқулай рақибми?

- Нега ноқулай рақиб? Ўтган мавсум биз умуман бошқа жамоага мағлуб бўлгандик. Жорий мавсумда икки жамоа ҳам таркибини ўзгартирди. "Хоразм" яхши жамоа. Тўғри ҳимояланди ва қарши ҳужумларга ўтди. Ўз вазиятларига ҳам эга бўлди. Биз ушбу жамоани ўрганиб чиққан эдик. Гол ўтказиб юборганимизга қадар деярли имконият бермаётгандик. Бу футбол.

Rating: +3   

Comments

+3   
12 mar 08:42:02
1994 Nurafshon
Бу хакамлар хакида гапиришни фойдаси йук хакамлари билан кушиб солиб ташлаш керак чунки хакамлар хеч качон Бухоро иштирогидаги уйинларни тоза бошкармайди
+3   
12 mar 05:50:41
Avaz Xudoyqulov
3 та ўйиндан 7 очко, камида 3 та жамоанинг етакчилари тарк этишди, Азизбек Амонов, Тома Тобатадзе ва Иззатулло Пўлотов. Бухоро жамоасига омад!
+1   
12 mar 09:56:23
Nodirbek Axmedov
Андреевич! Извините за это комментарию мою, но я скажу что вчера вобшем раслабились ваши подопечные. Забыли кто хозяева поля. Правый фланг вобшем мертвый. А хорошо что вы не тренер Газмяса, а то вэраздевалке избили бы всю команду))) Конечно шутка, но хотя домашние игры заберите
+1   
12 mar 03:49:14
Ихтиёр
Мизга ишонамиз хомяков яхши тренер
   
12 mar 09:09:05
Бахтийор Ашуров
Reply to comment by STENLESS..R
Хамяков зур тренер Андижонга бор масалликдан кубок олиб берганди утган йилиям Бухоро билан кубокни олишига сал колганди Андижон бекор килди Хамяковни бушатиб мана знди Бабаян 3.та уйинда 2.та маглубият утган мавсумда Андижон 5.та уйинни ютказмаганди
Мен ҳам, Ҳомияковни яхши мураббий - деб биламан. Лекин уям, андижонни оҳирги отита ўйинида ютқазди. Бундай пайтда мураббийларни ўзи жамоатдан кетади. Ёки мураббийни раҳбарият бўшатади!
   
12 mar 02:10:46
STENLESS..R
Хамяков зур тренер Андижонга бор масалликдан кубок олиб берганди утган йилиям Бухоро билан кубокни олишига сал колганди Андижон бекор килди Хамяковни бушатиб мана знди Бабаян 3.та уйинда 2.та маглубият утган мавсумда Андижон 5.та уйинни ютказмаганди
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика