Latest news

19:10Камолиддин Тожиев: "Эртага ҳамма 100 фоиз тайёр. Ўтган ўйинни эсдан чиқардик. Мухлисларни хурсанд қиламиз"  4 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  6 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  10 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  9 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  6 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20

Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди" News

Сергей Токов: "Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди"

Суперлига 2-турдан ўрин олган "Хоразм" - ОКМК (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида хоразмликлар бош мураббийи Сергей Токов иштирок этди.


- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Биринчи навбатда барча хоразмлик мухлисларни ғалаба билан табриклайман. Бугун ўз майдонимизда янги мавсумнинг дастлабки учрашувини ўтказдик ва ғалаба қозондик. Йигитларимиз уч очко учун борларини беришди. Ишқибозларни ва клубимиз раҳбариятини хурсанд қила олдик ва бундан ўзимиз ҳам хурсандмиз.

- Жамоанинг бу йилги таркибидан кўнглингиз тўқми?

- Ўйлайманки, бу борада муаммо йўқ. Чунки мен ҳам асосий эътиборни ёшларга қаратишни маъқул кўраман ва бизда яхши ёшлар кўп. Фақат уларга вақт керак. Бу ерда муаммо кўрмаяпман. Бугун эътибор берган бўлсангиз, иккинчи таймда ёшларни туширдик. Уларга катта футбол дарвозасини очишимиз керак. Керак пайтда ротация билан ҳам шуғулланамиз. Маҳаллий ёшларни ўйнатиш Хоразм футболи учун фақат фойда деб биламан.

- Легионерлар ўйинини қандай баҳолайсиз?

- Умуман олганда ҳамманинг ўйинидан қониқдик. Легионерлар ҳам шу жумладан. Яхшилашимиз керак бўлган жиҳатлар бор ва машғулотларда бунинг устида ишлаймиз.

- Нималарни тўғрилаш керак деб ҳисоблайсиз?

- Биринчи навбатда ҳужумни кучайтириш зарур. Жамоамиз ҳали ёш ва менинг ҳам иш бошлаганимга кўп бўлмади. Ҳимоядан бошлаб ҳаммасини тўғрилашга ҳаракат қиляпмиз. Ҳозир кўп эътиборни ҳимояга қаратяпмиз, вақти келиб ҳужумга эътибор берамиз.

Rating:    

Comments

+1   
07 mar 03:12:32
sssrni sarqiti
Yashavor Xorazm! Birinchi g'alaba muborak bo'lsin! Samarqand-Buxoro-Xiva faqat turizm bilan emas, futbol bilan ham tanilsin! Uchchalasi ham g'alaba qozondi, qoyilman, davomli bo'lsin!
+1   
06 mar 23:55:29
Бек Сапарбаев
Биринчи уйин хамиша кийин кечади уйин уз майдонингда булса,мураббий имзоси сезилди Хоразмда,Токов зур мураббий,бугун буни исботлади,умуман яхши мураббийлар жамоаси йигилган хоразмда,Ежов,Токов,Фузайлов,Омад!
   
07 mar 13:14:13
Уктам
Токовнинг даврида “Сурхон” энг кучли иштирок этган эди. Хоразмлилар Токовни қўллаш керак.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика