Latest news

20:40Райан Шерки: "Дунёнинг энг яхши футболчиси бўлишни истайман. Агар "Олтин тўп"ни қўлга киритсам..."  0 20:05Ислом Исмоилов: "Финалда тактикадан кўра футболчиларнинг характери юқори планга чиқади" (тўлиқ матбуот анжумани)  12 19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  27 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  12 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  14 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  2 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  10 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  7 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2

Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани) News

Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)

"Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев ва ярим ҳимоячи Акмал Мозговой Ўзбекистон Суперкубоги доирасида "Нефтчи"га қарши ўйин олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

Матбуот анжуманида дастлаб "Пахтакор" бош мураббийи Камолиддин Тожиев ва ярим ҳимоячи Акмал Мозговой иштирок этди.

Камолиддин Тожиев: Тайёргарлик яхши даражада ўтди. Барча эртанги ўйинга юз фоиз тайёр. Ўтган ўйинни эсдан чиқазиб, хатоларни таҳлил қилиб, ушбу ўйинга юз фоиз яхши кайфият билан келиб, эртага худо хоҳласа ғалаба билан мухлисларни хурсанд қиламиз.
 
Акмал Мозговой: Кайфият аъло даражада. Яхши тайёргарлик кўрдик. Рақибни ўрганиб чиқдик. Эртага қизиқарли ва муҳим ўйин кутиб турибди. Чиройли ўйин ва ғалаба билан мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.
 
– Ўтган йили Андижондаги Ўзбекистон кубоги финалида ғалаба қозонгансизлар ва кубок кўтаргансизлар. Иккинчи соврун учун Андижонга ташриф буюрдингизлар. Умуман эртаганги ўйинда ҳамма яхши билади, Фарғона локация бўйича яқин, табиийки Фарғонадан ишқибозлар кўп келиши кутилмоқда. Айнан мана шу вазият фонида, эртага бу ҳолат "Пахтакор"га босим ўтказиши мумкин деб ўйлайсизми?
 
Камолиддин Тожиев: Бизнинг мухлислар ҳам келади, кўп бўлмаса ҳам келишади, қўллаб-қувватлашади. Стадион тўла бўлса, бизнинг мухлисларими ё Фарғона мухлисларими, бизга фарқи йўқ. Ўйин муҳити яхши бўлади ва бу халақит бермайди. 


– "Навбаҳор"га қарши учралган мағлубиятдан кейин матбуот анжуманида шогирдларимни танимадим, билмадим нима бўлди кейинги кунларда дегандингиз. Ўз хатоларимиз устида ишлаймиз, деб айтгансиз. Таҳлил қилиб, ростдан ҳам хатоларни топдингизми ва қандай хатоликлар? Финалдаги сўнгги учта учрашувда тўққизта гол уриб келаётган "Нефтчи"га қарши қандай тайёргарлик кўрдингиз?
 
Камолиддин Тожиев: Ўтган ўйиндан кейин баҳсни кўриб чиқдик, йигитлар билан гаплашдик. Нима бўлганини билдик, топдик. Худо хоҳласа, хатолар устидан ишлаб, йигитлар билан бирга Суперкубок учун тайёргарлик кўрдик. “Нефтчи” тўққизта гол урган, биз ҳам тўртта урдик. Эртага кубок ўйини, у бошқа ўйин. Битта ўйиндан иборат бўлади. Ким тайёр бўлса, ўша ютади. 


– Ўтган тур ўйинига кўп тўхталяпмиз. "Пахтакор" кутилмаганда "Навбаҳор"га ютқазиб қўйди. Айнан ўша учрашувдан кейинги тарозида палласи "Нефтчи" томонга ўтиб кетмадими? "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин "Нефтчи" фаворит деб қаралаётган фикрга қанчалик қўшиласиз?
 
Акмал Мозговой: Йўқ, мураббий айтиб ўтганларидек, Суперкубок битта ўйиндан иборат. Ҳамма юз фоиз кайфиятда чиқади битта ўйинга. Сиз ўтган турни эслаяпсиз. У бошқа ўйин, бу бошқа ўйин. Ўтган ўйин омадимиз келмади. Бу ўйинга хатоларни тўғирлаб чиқиб, ғалаба учун ҳаракат қиламиз.


 Иккита турда "Пахтакор" сафида захирадан майдонга тушган футболчилар гол урди ва умуман ҳамма голларни захирадан майдонга тушган футболчилар уряпти деса бўлади. "Пахтакор"даги ҳужум чизиғида кадрлар масаласида муаммолар бор деб ўйламайсизми? Старт таркиб танлаётганда ҳужумчиларда адашяпман деб ўйлайсизми?
 
Камолиддин Тожиев: Йўқ, ҳар ўйинга ўз режамиз бор. Рустамми, Пиотерми, захирадан тушиб, жамоага ёрдам берса яхши. Ҳар ўйинга қараб ҳужумчи танлаймиз. Ўтган ўйин Рустам чиқди ё Пиотр чиқди, нотўғри қилдик деб ўйламаймиз. Ўтган ўйинда фақатгина ҳужумчимизда эмас, бутун жамоада ўйин ўхшамаган. Шунинг учун бу ўйинга, ҳужумга чиққан ҳам, захирадан тушгун ҳам ёрдам беради.
 
–  "Навбаҳор" билан ўйиндан кейин ротация бўладими?
 
Камолиддин Тожиев: Эртага кўрасиз.
 
 Бугун шу бир неча соат олдин "Пахтакор" матбуот хизмати Андижон шаҳрига ташриф буюрган видеоларни ижтимоий тармоқдаги саҳифаларида эълон қилганди. Ўтган ўйин ҳақида ҳамма гапиряпти. Шундан кейин кайфият жиддий тус олдими? Сал жиддийроқроқдек кўринди, масалан, ҳеч ким кулмаяпти. Раҳбариятдан гап эшитмадингизми мободо?
 
Камолиддин Тожиев: Жиддий ўйин кутиб турибди, шунинг учун ҳамма жиддий бўлиб келганмиз. 
 
 Ўзбекистон Суперкубоги тарихига қараган бўлсак, "Пахтакор" жамоаси еттита ўйинда иштирок этган ва афсуски, тарихий балансда "Пахтакор" мусобақасида энг паст кўрсаткичга эга. Бешта мағлубият, иккитасида ғалаба қозонилган. 2016 йили ўша пайтда ўзингиз ҳам ўйнагансиз. Мана шу статистикага қанчалик эътибор қаратасиз? 
 
Камолиддин Тожиев: Статистика у статистика. Эртага ўйинга бошқа ўйин бўлади, худо хоҳласа. Статистикага янгиликлар киритамиз.


– Ўтган мавсумда "Пахтакор" икки ўйинда ҳам "Нефтчи"ни таслим этган. Ўзига бўлган ишонч эвазига деса бўлади. Саволим шундан иборатки, "Пахтакор" клубида ҳозир ҳам ўзига бўлган ишонч "Нефтчи"га қарши ўйин олдидан анча юқорими ва бу ўйинда ўзларингизни фаворит деб ҳисоблаяпсизларми ёки ўтган мавсумдаги "Нефтчи"дан бу мавсумдаги "Нефтчи"ни кучлироқ деб ҳисоблайсизми?
 
Камолиддин Тожиев: Эртанги ўйин – кубок ўйини. Унда "Нефтчи" ё "Пахтакор"ни фаворит деб бўлмайди. Биз ўтган йили иккита чемпионат ўйини ўтказгандик, аммо унинг даражаси бошқа. "Нефтчи" бу мавсумда кучайганми? Бир-иккита ўйинчиларни жалб қилишган. Ўтган йилга қараганда озроқ ўсиш бор.
 
 Эртага тўқсон дақиқада ғолиб аниқланмаса, пенальтилар серияси гувоҳига айланамиз. Пенальтилар сериясига қанчалик тайёрландинглар, яъни қанчалик муҳим ўрин тутади ёки тўқсон дақиқада ҳал қилмоқчимисизлар?
 
Камолиддин Тожиев: Худо хоҳласа, асосий вақтда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Пенальтилар серияси – лотерея. Кимдир бир йил тайёрланиб, барибир ғолиб бўла олмаслиги мумкин. Шу боис пенальти сериясига тайёрланмадик.
 
 Акмал ака, "Пахтакор" сафидаги кўпчилик ўйинчилар билан олдиндан бирга бир клубда, бир майдонда ўйнагансиз. Адаптация жараёнлари ҳозирда қандай кетяпти ва бу эртанги ўйинга ҳам таъсир қилмайдими?
 
Акмал Мозговой: Ҳаммамиз ўртоқдекмиз, бир оиладек. Адаптация яхши ўтяпти. Бу жиҳат эртанги ўйинга халақит қилмайди.
 
–  Эртага "Пахтакор" чемпион бўладиган бўлса, футболчиларга қанақадир қўшимча бонуслар борми?
 
Камолиддин Тожиев: Футболчиларга бонус? Биз ҳали у тўғрисида гаплашганимиз йўқ.
 
 Акмал ака, адашмасам 2021 йилдан бери сиз учун кетма-кет олтинчи ё еттинчи Суперкубок бўлади. "Пахтакор" шундай жамоаки, таркибида энг тажрибали футболчилар ўйнайди. Суперкубок масаласида жамоага маслаҳат бериб, етакчилик қила оласизми?
 
Акмал Мозговой: Биз Суперкубокда ғалаба қозониш учун келдик.

Rating: +2   

Comments

+2   
14 mar 20:20:05
ЮЛДУЗ МУРОДОВА
Пахтакорга. Омад галаба кутаман.
+1   
14 mar 20:33:02
ЮЛДУЗ МУРОДОВА
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Ас Салому алайкум ака. Раҳмат. Ўзийиз яхшимисиз? Мен ҳам, Ҳудо ҳохласа шу ғалабани кутиб турибман. Илоҳим насиб этсин!
ИншаАллах кубокни олиб келади Пахтакор адаш укам эртага бир биримизни табриклаш насиб этсин .
+1   
14 mar 20:23:23
ЮЛДУЗ МУРОДОВА
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Ва алайкум ас Салом. Раҳмат. Яхшимисиз ука? Ҳудога шукур юрибмиз!
Бахтиёр ука яхшимисиз узимни телим куйиб колди бу кенноийнгизники . Эртага галаба кутамиз Аллах хохласа бир биримизни галаба билан табриклаш насиб килсин .
+1   
14 mar 20:23:23
ЮЛДУЗ МУРОДОВА
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Ва алайкум ас Салом. Раҳмат. Яхшимисиз ука? Ҳудога шукур юрибмиз!
Бахтиёр ука яхшимисиз узимни телим куйиб колди бу кенноийнгизники . Эртага галаба кутамиз Аллах хохласа бир биримизни галаба билан табриклаш насиб килсин .
+1   
14 mar 20:18:09
Hokimjon Yo'ldashaliyev
Ona tilim, kechir meni, Ona tilim...
+1   
14 mar 20:17:23
Islombek Mosayev
Neftchiga omad tilemiz ertaga kuchlisi yutsin oma sovrin olsa ruhan yanayam dadillasharmidi Neftchi
+1   
14 mar 20:17:14
Islombek Mosayev
Neftchiga omad tilemiz ertaga kuchlisi yutsin oma sovrin olsa ruhan yanayam dadillasharmidi Neftchi
+1   
14 mar 20:15:28
MTJ, PAXTAKOR
Uje saviyasiz tutruqsiz savollardan bilsa bo'ladiki uje kotiga vohima ini tushib qopti bulani.. Yana 4..5 ta urib tashamasmikan degan hayolda
+1   
14 mar 20:01:32
Xojakbar Xaitov
Саволни ахволига карела 100 фоиз провакацыонный саволлар Тагинам Тожиевни асаби темирданакан индамади
   
14 mar 20:53:08
STENLESS..R
Reply to comment by ЮЛДУЗ МУРОДОВА
Бахтиёр ука яхшимисиз узимни телим куйиб колди бу кенноийнгизники . Эртага галаба кутамиз Аллах хохласа бир биримизни галаба билан табриклаш насиб килсин .
Узи кимсиз айтворинглар билганимиз яхшилаб булмаса Наргиза Малохат Инобат Гулноралар купайиб кетади. Узр знди
   
14 mar 20:33:46
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by ЮЛДУЗ МУРОДОВА
ИншаАллах кубокни олиб келади Пахтакор адаш укам эртага бир биримизни табриклаш насиб этсин .
Илоҳим айтганийиз келсин!
   
14 mar 20:27:05
Бахтиёр Ашуров
Reply to comment by ЮЛДУЗ МУРОДОВА
Бахтиёр ука яхшимисиз узимни телим куйиб колди бу кенноийнгизники . Эртага галаба кутамиз Аллах хохласа бир биримизни галаба билан табриклаш насиб килсин .
Ас Салому алайкум ака. Раҳмат. Ўзийиз яхшимисиз? Мен ҳам, Ҳудо ҳохласа шу ғалабани кутиб турибман. Илоҳим насиб этсин!
   
14 mar 20:15:39
STENLESS..R
Reply to comment by Xojakbar Xaitov
Саволни ахволига карела 100 фоиз провакацыонный саволлар Тагинам Тожиевни асаби темирданакан индамади
Ман хам шуни айтмокчийдим
   
14 mar 20:14:53
STENLESS..R
Reply to comment by Xojakbar Xaitov
Бахтийоракаям плюс босдим Ассалому алайкум тузумисиз
Рахмат ман нармални фикрларингизни купига плюс босганман хар плюс босганимни айтовермайманку миннатга киради. Омон булинг.
   
14 mar 20:03:14
Xojakbar Xaitov
Reply to comment by STENLESS..R
Руза ойида ёмон гапирмокчи змасдиму кайси итни БОЛАСИ яхши фикр ёзсам минус бособди онасини итга тенглаштирса минус босаверсин хар минус босилганини курсам яхшилаб сукаман. Плюс босганлар куллариз долларга тулиб дастурхони тукин булсин
Мана ман плюс босдим анунди карзни узиб куйдим
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика