Latest news

18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  1 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  7 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  5 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20 12:17Мауро Брасил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12

Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да News

Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да

Ўзбекистон Суперкубоги тарихи бу йил яна бир янги саҳифа билан бойийди.

 Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси илк бор мазкур трофей учун майдонга тушади ва шу тариқа турнирда иштирок этган клублар рўйхати кенгаяди.

Шу пайтгача Суперкубок баҳсларида жами 7 та жамоа иштирок этган бўлса, "Нефтчи" ушбу рўйхатга саккизинчи клуб сифатида қўшилади. Бу эса Фарғона клуби учун ҳам, водий футболи учун ҳам муҳим воқеа ҳисобланади.

Водийдан учинчи жамоа

Қайд этиш жоиз, бу билан водийдан Суперкубокда иштирок этган учинчи жамоа пайдо бўлмоқда. Бундан аввал “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоалари бир мартадан ушбу соврин учун кураш олиб борган, "лочинлар" ғалаба қозонган, "бургутлар" рақибига имкониятни бой берган.

Ўзбекистон Суперкубоги-1999.

"Навбаҳор" (Наманган) - "Пахтакор" (Тошкент) 4:2 

Ўзбекистон Суперкубоги-2025

"Насаф" – "Андижон" 1:0

Рекорд — "Пахтакор"да

Суперкубок тарихида энг кўп иштирок этган жамоа — Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ҳисобланади. "Шерлар" ушбу турнирда 7 марта бош соврин учун майдонга тушган.

1999. "Навбаҳор"  - "Пахтакор" 4:2 

2015. "Пахтакор" – "Локомотив"  0:4

2016. "Насаф" - "Пахтакор"  1:0

2021. "Пахтакор" - "Насаф" - 1:0

2022. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0 

2023. "Пахтакор" – "Насаф" 1:2

2024. "Пахтакор" – "Насаф" 1:1 (пен 3:4)

Иштироклар сони бўйича кейинги ўринларда "Насаф" ва "Локомотив" жамоалари жой олган. Қарши клуби Суперкубокда 6 марта, "темирйўлчилар" эса 3 марта қатнашган.

Қолган жамоалар эса бир марталик иштирок билан чекланган.

Ўзбекистон Суперкубоги иштирокчилари сони:

"Пахтакор" — 7

"Насаф" — 6

"Локомотив" — 3

"Навбаҳор" — 1

"Андижон" — 1

"Бунёдкор" — 1

ОКМК — 1

Эндиликда ушбу рўйхатга "Нефтчи" ҳам қўшилиб, турнир тарихидаги иштирокчи жамоалар сони яна биттага кўпайди. Фарғоналиклар дебют учрашувида қандай натижа қайд этишини эртага билиб оламиз.

Rating: +4   

Comments

+1   
14 mar 17:16:08
Бахтиёр Ашуров
Навбаҳор мағлубиятга учрамаган. Аксинча биринчи суперкубок соҳибига айланган!
   
14 mar 18:22:50
Шамсиддин Очилов
Насаф 3 марта олганми. Бу қандай ўйин чемпион билан кубок олганларми. Насаф кучли ҳозир шу ўйинда... Пахтакор зўри
   
14 mar 18:22:45
Шамсиддин Очилов
Насаф 3 марта олганми. Бу қандай ўйин чемпион билан кубок олганларми. Насаф кучли ҳозир шу ўйинда... Пахтакор зўри
   
14 mar 17:50:14
Yy Yh
Нефтчи жамоаси ташкил этилгандан буён суперкубок иштирокчиси номига тарихда энди биринчи бор эга бўлмоқда.
ТАБРИКЛАЙМИЗ !!!, лекин ҳеч қачон суперкубокни қўлга киритиш насиб қилмаган.
   
14 mar 17:40:44
Elyor Hasanov
2001 йилда суперкубок бўлмаганми, Нефтчи чемпион бўлгандику
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика