UZ

Сўнгги янгиликлар

15:59Сўнгги дақиқадаги супергол, "Насаф"га қарши қуруқ ўйин ва бошқалар - Суперлигада 4-тур лауреатлари  3 15:40Тринидад ва Тобаго термасининг Тошкентга келадиган таркиби маълум қилинди  5 15:09Ўзбекистон терма жамоасининг март ойидаги йиғин учун таркиби эълон қилинди. Унда янги номлар ҳам бор  19 14:58Жейми Каррагер: "Артета Моуриньюга ўхшаб бормоқда"  3 14:28Ираола: "Биз ғалабага яқинроқ эдик"  0 13:57Ўзбекистон U-16 терма жамоаси йиғини учун чақирилган футболчилар маълум  5 13:26Аёллар футболи: Терма жамоа Жаҳон чемпионатига тайёр ҳам, лойиқ ҳам эмас  7 12:26"Атлетико" Эдерсон учун 35 миллион евро таклиф қилди  0 11:48"Барселона" истеъдоди Испаниянинг бошқа клубига ўтиши мумкин  0 10:55"Интер" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  6 10:33"Ювентус" "Ман Сити"нинг асосий юлдузларидан бирини жамоага қўшиб олишни хоҳламоқда   2 10:07Кэррик "Борнмут"га қарши ўйинидаги ҳакамликни танқид қилди   0 09:42Қоил! Марокаш етакчиси Африка Миллатлар Кубоги совринини қабул қилмаслигини маълум қилди  10 09:15Эрон терма жамоаси етакчиларидан бири четлатилди  16 08:50Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Албания ва Россияга қарши учрашувлар учун кенгайтирилган таркиби маълум  0

"Зомин" Тожикистон жамоасини мағлуб этди Янгиликлар

"Зомин" Тожикистон жамоасини мағлуб этди

Про-лига “Б” гуруҳи ғолиби – “Зомин” жамоаси футболчилари куни кеча қўшни Тожикистоннинг “Истарафшон” клуби билан ўзаро куч синашди.

“Истарафшон” – Тожикистон миллий чемпионатининг олий лигасида дебют мавсумини ўтказмоқда. Айни пайтда мазкур жамоа 6-поғонани эгаллаб турибди. Халқаро мақомга эга мазкур қарама-қаршилик “Янгиер” стадионида бўлиб ўтди. 

Учрашувни кўтаринки кайфиятда ўтказган Жаҳонгир Жиямуродов шогирдлари 3:0 ҳисобида зафар қучишди. Баҳснинг якуний натижаси бундан-да йирик кўринишга эга бўлиши мумкин эди. Аммо биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқасида Жонибек Кўчимов белгиланган пенальтини аниқ амалга ошира олмаган. Таъкидлаш жоизки, “Зомин” жамоаси мураббийи, яқин ўтмишнинг тезкор футболчиларидан бири Жаҳонгир Жиямуродов иккинчи бўлим ўрталарида захирадан майдонга тушди. 

Айнан унинг аниқ узатмаларидан сўнг, меҳмонлар дарвозаси уч бор ишғол этилган. Қўлга киритилган ушбу ғалаба “Зомин” жамаоаси футболчиси Абдумутал Турсунқуловга муносиб “тўёна” бўлди, дейиш мумкин. Шу куни Абдумутал ўзининг никоҳ тўйини нишонлаганди. 

“Зомин” (Ўзбекистон) – “Истаравшон” (Тожикистон) – 3:0. Янгиер шаҳри.

“Зомин”: Жавоҳир Комилов, Шоҳзамон Ҳайруллаев, Вусал Магеррамов, Шерзод Жалилов, Асил Мансуров, Достон Баҳромов, Аваз Суюндиқов, Жонибек Кўчимов, Дурбек Камолов, Отабек Аҳмаджонов, Азамат Розиқов

Захирадан тушганлар: Жаҳонгир Жиямуродов, Шоҳжаҳон Аббосов, Достон Тошматов, Элдор Каримов, Азиз Аҳмедов, Фарруҳ Ходжибеков, Жасур Турдалиев, Давлат Ҳайдаров.

Голлар: Шоҳжаҳон Аббосов, Достон Тошматов (2та)

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика