Зоҳир Пиримов: “Ҳозирча шартнома имзоламасликни ўзим илтимос қилдим”
07 янв 2017 13:31
Янгиликлар
Зоҳир Пиримов: “Ҳозирча шартнома имзоламасликни ўзим илтимос қилдим”
“Олмалиқ” собиқ ярим ҳимоячиси Зоҳир Пиримов айни дамда Наманганнинг “Навбаҳор” клубида машғулот ўтказмоқда.
“Кечадан бошлаб “Навбаҳор” таркибида машғулотларда қатнашдим. Ҳозирча фақат жисмоний машқлар ўтказдик. Жамоада “Андижон” клуби собиқ дарвозабони Акмал Турсунбоев ва бир анча ёш футболчилар машғулотларда иштирок этишмоқда.
Клуб раҳбариятидан ҳозирча шартнома имзоламасликни ўзим илтимос қилдим. Машғулотларда иштирок этиб турайчи, ҳаммаси яхши бўлса кейин бир гап бўлар. Бошқа жамоалардан ҳам таклифлар бўлди, лекин қайси клублардан эканлиги сир бўла қолсин”, - дейди Пиримов.
Жаҳонгир Сотволдиев

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар