Зайниддин Тожиев қўл остидаги Ўзбекистон U-15 термасининг хорватияликларга қарши учрашуви

Sherzod Nurmatov
12 май 2022
Кеча "Влатко Маркович" халқаро турнирида иштирокини бошлаган Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Хорватияга йирик ҳисобда мағлуб бўлди.

Ўзбекистон U-15 терма жамоаси мусобақа мезбонларига қарши саф тортиб, якунда ўз дарвозасидан жавобсиз учта тўп ўтказиб юборишди. 

Учрашувнинг биринчи бўлимида ҳисоб очилмади, иккинчи бўлимда эса майдон эгалари йирик ҳисоб қайд этилишини таъминлади. Шунингдек, биринчи таймда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Муслимбек Ҳабибуллаев 11 метрлик жарима зарбасини голга айлантира олмади, иккинчи бўлим давомида эса Оятилло Акрамов майдондан четлатилди.

Хорватия - Ўзбекистон 3:0

Голлар: Николас Симиш (51), Дуже Матич (59), Ловро Челфи (69)

Ўзбекистон U-15: Оятилло Акрамов, Шораҳим Шораҳмедов, Риҳсибой Абдуҳакимов, Диёр Эрманов, Қувончбек Абраев, Шоҳруҳ Ҳудойбергенов, Муслимбек Ҳабибуллаев, Диёрбек Тажиев, Саддам Аҳмадов, Шоҳжаҳон Юнусов, Улуғбек Маратов



Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia

Ўхшаш янгиликлар