UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  2 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Забиҳилло Ўринбоев: "Яхши тикланиб олсак, "Пахтакор"га жанг таклиф қиламиз" Янгиликлар

Забиҳилло Ўринбоев: "Яхши тикланиб олсак, "Пахтакор"га жанг таклиф қиламиз"

"Навбаҳор" ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев Суперлиганинг 2-тури доирасида "Бухоро"га қарши ўйиндан кейинги фикрларини билдирди.

- Бугун "Навбаҳор"дан барча ғалаба кутганди. Бироқ акси бўлиб чиқди. Ўйин ҳақида нималар дея оласиз?

- Биз ҳам ғалаба учун ўйинга чиққандик. Бизнинг вазиятлар дарвозага киришни истамади. Рақиб дарвозабони яхши ўйнади, буни эътироф этмаса бўлмайди. Биттагина стандартдан гол ўтказиб юбордик. Ҳамма кутган ғалаба учун чиққандик. Бу ҳам Оллоҳнинг бир куни. Тўхташ йўқ, чемпионат энди бошланди. Кейинги ўйинларда астойдил ўйнашга ҳаракат қиламиз.

- Биринчи турда кучли рақиб - "Динамо" майдонида ғалабага эришилгани жамоага ортиқча хотиржамлик бериб юбормадими?

- Йўқ. Ҳозир чемпионатнинг боши. Ҳеч қандай хотиржамлик бўлгани йўқ. Чунки олдиндаги 4-5та турда барча жамоа ўзини кўрсатишга ҳаракат қилади.

- 3-турда жамоа "Пахтакор"га қарши ўйнайди. Ушбу мағлубиятдан кейин жамоа ўзини тиклаб, сюрприз ярата оладими?

- "Пахтакор"га қарши доимо принципиал ўйин бўлган. Бу рақибга қарши футболчини индивидуал тайёрлашнинг ҳам кераги йўқ.  Бу ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди деб ўйлайман. Асосийси - яхши тикланиб олсак, "Пахтакор"га жанг таклиф қиламиз.

- Бир гол ва бир ассист билан мавсумни яхши бошладингиз. Мавсум давомида нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

- Олдинга қўйилган мақсадга эришмагунча, айтма дейишган. Ўзимга яраша мақсадларим бор. Куч-қувват берса, шу мақсадим сари ҳаракат қиламан. Илк навбатда жамоа билан мақсадга эришиш.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

+1   
06 мар 17:22:20
Адхамжон Низамов
Мавсум энди бошланди эмиш.Шу бой берилган 3 очко мавсум тугашида кайси уринда булишдан катъий назар жуда аскотиши мумкин.
+1   
06 мар 11:50:07
Афзал Эргашев
Бу хайотта яшамокчимисиз йоки олиб кетиш ниятиз борми?
Шу бн бир хил бопти саволди савияси агар оша журналист окиятган боса
+1   
06 мар 11:48:21
Афзал Эргашев
Мавсум давомида нечта гол уришни мақсад қилгансиз?

Сал мияни ишлатибро савол берила, шунакаям савиясиз савол берадими журналист деган. Бунака савол бериб позор богандан индаме савол берме койорсаларинаям озларини плюсларинга ишледи лкн
+1   
06 мар 09:17:36
Пример лига
Жанг таклиф килгунча тузукрок хужум килларинг, факат оркага уйнаяпсанлар, Темурдан мураббий чикмайди шекилик
+1   
06 мар 07:54:58
Baxtigali Adilov
Нечта гол урмокчисиз? Шу 50-60 та калаштириб ташасамми деб уйлаб турубман.
+1   
06 мар 06:17:17
антакия
STENLESS..R фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Саволни каранг нечта гол урмокчисиз узига колса 100.та гол ургиси келади шу мухбирни шундай Савол бериши кандай калласига келади.а
Иккинчи саволни қаранг, ортиқча хотиржамликга берилмадингларми дейди, асаввур қилинг қайсидир ўйинчи Ҳа биз жудаям ортиқча хотиржамликга берилдик деп турса ёки ортиқча эмас нормалъно хотиржамликга берилгандир ўхшамай қолди дейдими
   
06 мар 05:10:28
Djurayev Akbar
Ёш истеъдод соҳиби. ГОАТ
   
06 мар 00:29:07
STENLESS..R
Саволни каранг нечта гол урмокчисиз узига колса 100.та гол ургиси келади шу мухбирни шундай Савол бериши кандай калласига келади.а
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика