

“Олимпия” стадионидаги баҳснинг 53-дақиқасида Муҳаммадали Алиқулов билан тўқнашувдан кейин наманганликлар ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев жароҳат олиб майдонни тарк этди. Унинг ўрнини Катулонди Кати эгаллади.
Ўринбоевнинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Уни тез тиббий ёрдам машинаси олиб кетди.
“Навбаҳор” навбатдаги учрашувларини “Андижон”, “Сурхон”, “Локомотив” жамоаларига қарши ўтказади.



