UZ

Сўнгги янгиликлар

23:39БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" меҳмонда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Ғаниев жамоасининг ягона голига муаллифлик қилди  0 23:31АПЛ. "Манчестер Сити" меҳмонда "Вулверхэмптон"ни тор-мор этди, Ҳусанов захирадан ўйинга қўшилди  23 23:30Суперлига. “Навбаҳор” — “Нефтчи” 0:1   0 23:28Вадим Абрамов: "Мухлисларимиз уйдаги ғалабани соғиниб қолишганди"  0 23:14"Навбаҳор"нинг Намангандаги мағлубиятсиз серияси тугади  2 22:51Миржалол Қосимов: "Юриб футбол ўйнайдиган пайтлар ўтиб кетди"  4 22:45"Штутгарт" — "Бавария". Германия Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:40"Аланяспор" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 22:03"Манчестер Юнайтед" Дания терма жамоаси хавбекини сотиб олмоқчи  2 21:32"Мальорка" — "Барселона". Педри, Ямал ва Рафинья асосий таркибда  33 21:30"Насаф" Қашқадарё дербисида "Шўртан"ни мағлуб этди  22 21:28Сергей Лушчан: "Ким хато қилса шу ютқазиши сезилганди"  10 21:12АПЛ. "Тоттенхэм" илк турда йирик ғалабага эришди  2 21:08Виталий Левченко: "Энг зўр мухлислар водийда"  10 20:57Суперлига. "Динамо" Самарқандда ОКМКни мағлуб этиб, 3-ўринга кўтарилди  26

Ёш посбон, хет-трик соҳиби, легионер мураббий ва супергол муаллифи — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Ёш посбон, хет-трик соҳиби, легионер мураббий ва супергол муаллифи — Суперлигада 20-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 20-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 20-турнинг энг яхши дарвозабони – Ҳумоюншоҳ Сайётов ("Қизилқум")

"Қизилқум" бу тур ўз майдонида (Қаршида) мусобақа жадвалида сўнгги поғонада бораётган "Металлург"ни қабул қилди ғалаба қозонди - 1:0. Учрашув бошида навоийликлар асосий посбони Роберт Озолс жароҳат олиб майдонни тарк этди ва унинг ўрнини Ҳумоюншоҳ Сайётов эгаллади. Ёш посбон шу куни ишончли ҳаракат қилди ва ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолди. Шу тариқа Сайётов турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 20-турнинг энг яхши мураббийи – Иван Бошкович ("Сўғдиёна")

"Сўғдиёна" бу турни Наманганда "Навбаҳор"га қарши ўтказди йирик ғалабага эришди - 3:0. Ўйин давомида мезбонларга деярли имкон қолдирмаган "Сўғдиёна" сафардан 3 очко билан қайтди. Айнан Иван Бошкович турнинг энг яхши мураббийи деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 20-турнинг энг яхши футболчиси – Владимир Йовович ("Сўғдиёна")

Наманганда хет-трик қайд этган Владимир Йовович ортиқча гап-сўзсиз 20-турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.  



Championat.asia сайти талқинига кўра 20-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Хислат Ҳалилов ("Динамо")

"Динамо"нинг "Сурхон" устидан қўлга киритилган йирик ғалабасини Хислат Ҳалилов томонидан урилган гол безади. Айнан ярим ҳимоячи томонидан урилган гол championat.asia сайти талқинига кўра турнинг энг чиройли голи деб топилди.


 


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика