UZ

Сўнгги янгиликлар

16:24"Локомотив" легионери 3 ўйинга четлаштирилди, "Пахтакор" футзалчиларининг жазолари енгиллаштирилди  1 16:18Риберининг уйи футболчи "Парма" билан ўйинда бўлган пайти тунаб кетилди  1 15:55"Лацио" футболчиси 3 ҳафтага сафдан чиқди  0 15:32Про лига. "Турон" "Оқ-тепа" билан учрашувга жиддий тайёргарлик олиб бормоқда  1 15:30Расман: Матич МЮ билан шартномасини узайтирди  4 15:07Омар Моманидан янги карикатура: Роналдунинг жаримадан гол уриши учун 43та уриниш керак бўлди  22 14:56Бугун футбол. "Қизилқум" - "Андижон"  3 14:40Данни "Зенит"га қайтиши мумкин  1 14:20Қисқа вақт ичида шонли тарих ярата олган "Бунёдкор" жамоаси 15 ёшда  11 14:13Матич "Манчестер Юнайтед" билан битимни узайтирди  5 13:50Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:48ЖЧ-2022 саралаш. БАА терма жамоаси шу ойда йиғин ўтказади  3 13:38Карикатура: Роналдунинг турли клублардаги ёрдамчилари  9 13:15"Арсенал" Сен-Максименга қизиқмоқда  1 13:12Olamsport: UFC'да супержанг кўрамиз, Формула-1 пойгачилари тиз чўкишни истамади ва бошқа хабарлар  0

Яхшиям рақибимиз Фаластин экан ёки мураббийимизга эътирозларим бор Янгиликлар

Яхшиям рақибимиз Фаластин экан ёки мураббийимизга эътирозларим бор

Ўзбекистон терма жамоаси Фаластинни мағлуб этди, бироқ шахсан мен мураббий ишидан қониқмадим.

Ҳа, Вадим Абрамовнинг қарорлари мени ўйлантириб қўйди. Ҳаммаси ҳақида алоҳида тўхталиб ўтсам.


1. Нега Одил Аҳмедов ҳимоявий ишлар билан банд?

Айни дамда терма жамоамизни бошқараётган Вадим Карленович аввал ҳам МТЖда ишлаган ва олдин ҳам худди ҳозиргидек Одил Аҳмедовни орқада ўйнашга мажбурлаган (қўпол қилиб айтганда). Тўғри, Аҳмедов катта тажрибага эга, елкама-елка курашларда ҳар қандай рақиб билан муносиб кураша оладиган етакчи, аммо унинг "Шанхай СИПГ"даги ҳаракатларига эътибор беринг. Ярим ҳимоячимиз Оскар билан биргаликда ҳужумлар бошлаб беришда жуда фаол ва узатмаларда нозик ҳаракат қилади. Бунинг устига рейдлар уюштиришга уста. Ижодкорлик ва паслар аниқлиги бўйича Осиёнинг манаман деган футболчилари билан беллаша оладиган Одилимиз негадир фақат рақиб ҳужумларини бузади, улардан тўпларни олиб қўяди ва марказдаги чизиқни чегара деб билади. Терма жамоамизда марказий ҳимоячилар йўқми ёки таянч ярим ҳимоячилар етишмовчилиги мавжудми? Менимча, ҳимоявий ўйин учун Аҳмедовдан бошқа яхши номзодлар ҳам бор.


2. Учрашувнинг сўнгги 15-20 дақиқасида нега доим сустмиз?

Мана шу саволга доимо жавоб топа олмаганман. Эсимни танибманки, Ўзбекистон терма жамоаси рақибни кичик фарқ билан мағлуб этаётган ўйинларнинг охирида нима қилишни билмай қолади. Саудия Арабистони ва Фаластинга қарши ўйинларда ҳам худди шу вазиятга гувоҳ бўлдим. Саудияликлардан учралган мағлубиятда мураббий мухлислар ва футболчиларни айблади.

"Ишқибозлар қўллаб-қувватлови остида улар (футболчиларимиз) олдинга ўтаверишди".


Жаноб Абрамов, мухлислар бундан олдин ҳам шундай қилишган ва кейин ҳам бу ишни давом эттиришади. Уларга ҳужумларга бой ўйин керак. Жамоани эса ишқибозлар эмас, сиз бошқаришингиз лозим. Агар МТЖ ҳисобда олдинда бўла туриб, 70 дақиқадан кейин ҳам кўпроқ ҳужумни ўйлашаётган бўлса, демак ўйиндан олдинги машғулот, назарияларда сиз нима қилишни тушунтирмагансиз. Баъзилар футболчиларимизнинг жисмоний ҳолати яхши эмас дейиши мумкин. Йўқ, йигитлар 90 дақиқадан кўпроқ югуриб бера олишарди. Шунчаки улар нима қилишни билишмаяпти. Вадим Абрамов вазиятни ўзгаришлар билан ўнглаши мумкин эди, аммо... Бу ҳақида алоҳида эътироз бор.

Фаластин билан баҳсда ҳар тарафлама кучли эканлигимиз кўриниб турибди, ҳимояга ўтишимиздан аввал рақиб деярли бирорта тузук ҳужум қилмади, лекин Вадим Абрамов қўрқди, гуруҳ аутсайдеридан қўрқди. Яхшиям рақибимиз Фаластин экан, учинчи босқичда 70-дақиқадан сўнг ҳимояга ётсак, Япония, Австралия ёки Жанубий Корея Элдор Суюнов дарвозасига аниқ зарбалар беравериб, статистикачиларни чарчатиши аниқ. Кечаги рақибимиз ҳам "орқага ётганимиз"дан сўнг дарвозамиз олдида яхшигина ҳужумлар ташкил этди. Гуруҳлардаги вазият чигаллашиб турганида, нега кўпроқ гол уриб, ҳар эҳтимолга қарши тўплар нисбатини ошириб олмасдан, 2:0 нолга қаноат қилиб, Фаластиндан чўчияпмиз? Кечаги баҳсда вақт чўзиш бўйича араблардан қолишмадик. Осиёнинг шарқдаги етакчиларига эътибор берсангиз, улар майдонга ётиб эмас, тўпга эгалик қилиб вақтни ўлдиришади.


3. Ўзгариш (замена) лардан мақсад нима?

Терма жамоамиз бош мураббийи икки учрашувдан бери ўзгаришларни эплай олмаяпти. Бир пайтлар "Пахтакор" устози Шота Арвеладзе ўзгаришлар борасида эътироз билдирган журналистга "Сен умринг давомида бирор марта ўзгариш амалга оширганмисан?" деган эди. Ҳа, Абрамов менга ҳам шу гапни қўллаши мумкин, бироқ мураббийимиз ўзгаришлар орқали ўйинда нима қилмоқчи эканини тушунмадим.

Саудия Арабистонига қарши баҳснинг 82-дақиқасида Машарипов ўрнига Ҳамробеков майдонга тушди. Мақсад ҳужумдан воз кечиб, ҳимояга ётишмиди? Агар ният шундай бўлса, нега ўша мухлислар гапига кириб, олдинга ўтаётган ярим ҳимоячи Санжар Қодирқулов эмас, тўпни ўзида яхши ушлаб, вақти хоҳлаганича чўза оладиган Жалолиддин ўзгартирилди.

Фаластин билан учрашувдаги ўзгаришларга умуман тушунмадим. 74 ва 78 дақиқаларда Машарипов ва Шомуродовлар майдонни тарк этди ва уларнинг ўрнига ҳимоядан кўра ҳужумда фойдаси кўпроқ бўлган Жамшид Искандаров ҳамда Темурхўжа Абдуҳолиқовлар ўйинга қўшилишди. Бироқ Ўзбекистон терма жамоаси устози Саудия Арабистонига қарши баҳсдаги хатолар такрорланишидан қўрқиб, футболчиларни орқароқда ўйнашга, вақтни чўзишга чақирди. Нега ҳужумкор футболчилар майдонга тушадию, ўйин услубимиз ҳимояга қаратилган?

Терма жамоамиз Қатардаги ЖЧ-2022да ўйнашини хоҳлайман, аммо бу камчиликлар билан учинчи босқичда катта муаммоларга дуч келишимиз аниқ. Вадим Карленовичга бўлган барча эътирозларим шу, агар сизда ҳам қандайдир фикр бўлса, уларни изоҳларда кутиб қоламан.

Муаллиф : Aslanov Jasurbek
Рейтинг: -63   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг