UZ

Сўнгги янгиликлар

03:26"Арсенал" ва ПСВ Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига йўл олди. "Ланс" ва "Севилья" сўнгги турда учинчи ўрин учун жанг қилишади  0 03:04ЕЧЛ. "Арсенал" "Ланс"ни ўта йирик ҳисобда мағлуб қилди. Ҳусанов ЕЧЛда дебют қилди   4 01:05ЕЧЛ. "Бавария" "Копенгаген" билан дуранг ўйнади, "Реал" "Наполи"ни мағлуб қилди ва бошқа натижалар  8 01:00ЕЧЛ. ПСВ "Севилья"га қарши ўйинда cупер камбэк амалга оширди ва гуруҳдан чиқиш учун катта қадам ташлади  0 00:35ЕЧЛ. "Бенфика" – "Интер", "Бавария" – "Копенгаген" ва бошқа учрашувларнинг бошланғич таркиблари аниқ  0 00:35ЕЧЛ. Барчаси сўнгги турда ҳал бўлади! Истанбулдаги ёмғирли оқшомда "Галатасарой" ва МЮ жанговар дурангга имзо чекишди  74 00:17ЕЧЛ. "Реал Мадрид" – "Наполи": Беллингем, Родриго ва Кварацхелия бошланғич таркибда  4 00:06ЕЧЛ. "Арсенал" – "Ланс": Ҳусанов захирада қолдирилди  3 23:54Карло Анчелотти: "Фақатгина ақлдан озган инсонгина "Реал"дан кетишни исташи мумкин"  0 23:15Ансу Фати узоқ муддатга сафдан чиқди. "Брайтон" бош мураббий буни тасдиқлади  2 22:42Эшитдик-да! Лионель Месси январь ойида Абу-Дабида иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушади  1 22:15Россия кубоги. Чорак финалнинг дастлабки ўйинида "Ростов" ва ЦСКА муроса кўчасини танлашди. Файзуллаев ассист қайд этди ва 78-дақиқада алмаштирилди  9 21:58ЕЧЛ. "Галатасарой" – "Манчестер Юнайтед": Гарначо, Антони ва Фернандеш асосий таркибда  11 21:54Хави FourFourTwo талқини бўйича тарихдаги энг кучли испаниялик футболчи деб топилди. Кейинги ўринларда Иньеста ва Касильяс бор  5 21:18Криптобиржани реклама қилгани учун Криштиану Роналдуни АҚШда судга беришди  13

Байдуллаев, Бикмаев, Кубок финали ва "Пахтакор" – "Насаф" учрашуви ҳақида — Вадим Абрамов билан интервью Янгиликлар

Байдуллаев, Бикмаев, Кубок финали ва "Пахтакор" – "Насаф" учрашуви ҳақида — Вадим Абрамов билан интервью

Самарқанднинг "Динамо" клуби 2023 йил Про лигада иштирок этиб, Суперлигага қайтганидан хабарингиз бор.

"Динамо" мамлакат кубогида ҳам ажойиб иштирок этди ва ярим финалга қадар етиб келгани эътиборга молик. Биз мавсум якунлари ва кейинги режаларни билиш мақсадида жамоа бош мураббийи Вадим Абрамовга қўнғироқ қилдик.

- Вадим Карленович аввало "Динамо" клубини Суперлигага қайтгани билан табрикламиз. Айтинг-чи, "Динамо" учун мавсум қандай ўтди?

- Мавсум биз учун бир текис ўтди дея оламан. Йил бошида олдимизга Суперлигага қайтиш вазифаси қўйилганди, биз уни бажардик. Тўғри Про лигада биринчи бўла олмадик, аммо нима бўлган тақдирда ҳам Суперлига йўлланмасини қўлга кирита олдик. Бундан хурсандмиз.

- Одатда Суперлиганинг ўртамиёна клублари кубокдан дарҳол чиқиб кетишади ва бор эътиборни чемпионатга қаратишарди. Аммо Про лига иштирокчиси бўлган "Динамо" кубокда ярим финалга қадар етиб келди. Бунинг сири нимада?

- Кубок бошланишидан олдин жамоага мавсум охирида шу кубокни ютишимиз кераклигини айтгандим. Кўпчилик ўшанда гапимга кулганди, жиддий қабул қилмаганди. Аммо натижани ҳамма кўрди, гуруҳимиз кучли жамоалар бор эди. Кейин "Пахтакор" ва "Олимпик" каби кучли жамоаларни мағлуб эта олдик. Иккала жамоада ҳам турли терма жамоа аъзолари ҳаракат қилишади. Афсуски ярим финалда "Насаф"га муносиб қаршилик кўрсатиб, ютқазиб қўйдик. Балки баҳс Самарқандда бўлганида "Насаф"га янада қийин бўлармиди, билмадим.




- "Динамо"даги фахрийлар Эркин Байдуллаев, Баҳодир Насимов ва Дилшод Раҳматуллаев кейинги мавсумда ҳам футбол ўйнашадими?

- Насимов ва Раҳматуллаев бу борада ҳали аниқ бир тўхтамга келишмади. Байдуллаев эса менимча фаолиятини якунлади.

- Янги мавсумга тайёргарлик режаси аниқ бўлганми?

- Ҳозирча ҳомаки режа бор. Мавсум биз учун октябрь ойи охирида якунланди, шу боис тахминан 1 декабрдан йиғинни бошлаймиз. Сабаби футболчилар учун 40 кунлик таътил етарли деб ўйлайман.

- Собиқ шогирдингиз Марат Бикмаев бутсаларини "михга илди". Унинг фаолияти ҳақида нималар дея оласиз?

- Маратни анча йиллардан буён биламан, яхши даражада фаолият олиб борди. Олимпия терма жамоасида менинг қўл остимда ўйнаганди, кейин миллий терма жамоада ҳам тўп тепди. Бекорга бир вақтлар Россия премьер-лигаси клуби уни ўз сафига қўшиб олмаганди. Бикмаевга кейинги фаолиятида ҳам омад тилайман.

- Олдинда мамлакат кубоги финали кутиб турибди. Кубокни қайси жамоа қўлга киритади деб ўйлайсиз: "Насаф" ёки ОКМК?

- Менимча имкониятлар 50га50. "Насаф" ўз майдонида ўйнайди, ОКМК таркибида эса кўплаб тажрибали футболчилар бор. Учрашувдан аввал имкониятлар мутлақо тенг, "Насаф"нинг кичик устунлиги ўз майдонида ўйнашида бўлади холос.




- Суперлигадачи ким чемпион бўларкин?

- Менимча айнан 3 ноябрь кунги баҳсда кўп нарса ойдинлашади. "Пахтакор" мавсум бошида иккита мағлубиятдан кейин қийин аҳволга тушиб қолганди, аммо кейин пешқадам бўла олди. Қандайдир кутилмаган мавсум бўлди, исталган жамоа "Пахтакор"нинг йўқотишларидан унумли фойдаланиб чемпион бўлиши мумкин эди.

- Исломжон Қобилов ва Санжар Қодирқулов янги мавсумни "Динамо"да бошлашлари ҳақида хабар чиқди. Бу ростми?

- Тўғриси буни мен ҳам сайтлардан ўқидим. Агар уларда "Динамо"да ўйнаш хоҳиши бўлса албатта бундан хурсанд бўлардим.

- Ноябрь ойида ўртасида Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2026 саралаш баҳслари бошлайди. Туркманистонга қарши сафар, Эронга қарши Тошкентдаги ўйинлардан 6 очко кутишимиз мумкинми?

- Кўпчилик Эронни кучли демоқда, албатта Эрон бошқа даражада эканини биламиз. Аммо Туркманистонни осонгина ютамиз дейишга шошмаслик керак, уларга қарши ўйин ҳам оғир бўлади. Айниқса сафарда, улар ҳам футбол ўйнашни ўрганиб олишган. Терма жамоамизга саралашда ҳам, Осиё кубогида омад тилайман!

Муаллиф : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Фикрлар

+4   
02 ноя 13:37:04
Али Давронов
Насаф кубогди олади Пахтакор чемпион бўлади (тахмин)
+1   
02 ноя 14:40:54
FutbolCA
Marko FC Qizilqum фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Men fikrim NasaF kubok ham superligada chempion busa kerk
Shunday bo'lsa juda ko'p kutilgan ammo kutilmagan natija bo'lar edi o'zbek futbolida
   
14 ноя 08:30:05
JAFAR FCQIZILQUM
MALADES ABRAMOV
   
03 ноя 16:28:29
Realpaxtakor Madridtoshkent Mirzayev
Ibrohim.Muhammad Ali.Abdulloh Shamsiddinovichlar фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Насаф Кубок ҳам чемпион бўлса керак.Пайта Ой. Бухорадаки вазият ҳаммасини издан чиқарди.Қачонгача Пахтаойди атрофига мажора бўлади.уялиш керак Равшан ой қўйинг ўзи холига кўрдик Осиёга нима қиладигани Нимага Насаф ютади .бўйриқ берилди Равшанга аралашса йўқ қиласан деб қаттиқ бўйруқ бўлди.Насаф чемпион .
IN
   
03 ноя 12:18:32
Джамшед Бурхонов
ДИНАМО про лига вице чемпион !
   
02 ноя 18:14:28
Ibrohim.Muhammad Ali.Abdulloh Shamsiddinovichlar
Насаф Кубок ҳам чемпион бўлса керак.Пайта Ой. Бухорадаки вазият ҳаммасини издан чиқарди.Қачонгача Пахтаойди атрофига мажора бўлади.уялиш керак Равшан ой қўйинг ўзи холига кўрдик Осиёга нима қиладигани Нимага Насаф ютади .бўйриқ берилди Равшанга аралашса йўқ қиласан деб қаттиқ бўйруқ бўлди.Насаф чемпион .
   
02 ноя 15:57:46
Jurabek Mustafoyev
Bu taxmen nasaf bu yil chempiyon va kubik soxibi bulsa kerak buyoģi ollohdan nima bulgan taqdirdayam nasaf men uchun chempion xalq uchun ham bunga isbot boshqa jamoa muxlislarini qrsak chalib olqishlari xali uzbek fudbollida kurmagandim bunday xoladni respekt navbaxor muxleslariga omad nasafga
   
02 ноя 14:32:25
Marko FC Qizilqum
Men fikrim NasaF kubok ham superligada chempion busa kerk
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика