UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  12 19:48Гвардиола "Манчестер Сити" футболчисининг "Реал"га ўтишига тўсқинлик қилган  1 19:20ЎФА нега жим?  3 19:04Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи" 0:1 (матнли трансляция)  16 18:58Максим Шацких: "Ҳужумда қулай имкониятларимиз бўлишига ишончим комил"  6 18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  13 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  3 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  2 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  2 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  5 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  9 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  46 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  17

Япония U-23 бош мураббийи Го Оива: "Ўтган ўйинда нима юз берганидан хабарим бор. Мухлисларни тўлиқ тушунаман" Янгиликлар

Япония U-23 бош мураббийи Го Оива: "Ўтган ўйинда нима юз берганидан хабарим бор. Мухлисларни тўлиқ тушунаман"

Эртага U-23 Осиё кубоги ярим финал ўйинида Ўзбекистон U-23 ва Япония U-23 терма жамоалари ўзаро кураш олиб боришади.

Ўйиндан олдин ташкил қилинган матбуот анжуманида  Япония U-23 бош мураббийи Го Оива ва ўйинчи Мао Хосоя ўзларининг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтишди.

- Ярим финал ўйини ҳақидаги фикрингиз?

- Барча мусобақа ташкилотчиларига раҳмат айтаман. Ярим финалга чиқиш жамоа сифатида биз учун яхши натижа. Ўзбекистон мезбон жамоа ва ўйин қийин бўлиши аниқ. Финалга чиқишга ҳаракат қиламиз.

- Ўйинчи Мао Хосоянинг ўйин ҳақидаги фикралари қандай?

- Ярим финал қийин ўтиши аниқ. Ўзбекистон мусобақа мезбони. Жуда қийин ўйин бўлади. Ўйинга етарлича тайёрланишга ҳаракат қиламан.

- Жаноб мураббий, ҳар ўйинда Япония терма жамоаси ҳужумкор ўйин кўрсатишини таъкидлаб келдингиз. Ўзбекистонга қарши ҳам ҳужумкор ўйин кўрсатасизми?
- Албатта, ҳужумкор ўйин кўрсатиш бу бизнинг услубимиз. Бу жамоани мураббий сифатида қабул қилиб олганимдан бери ҳужумкор ўйин кўрсатиб келмоқдамиз. Ўз ўйин услубимизни сақлаб қолиш биз учун муҳим.

- 2016 йилда айнан шундан мусобақада ғалаба қозонгансиз. Бу сафар ҳам шундай мақсаддамисизлар?

- 2016 йилда нима юз берганини аҳамияти йўқ. Биз айнан ҳозирги мусобақа ҳақида ўйлаяпмиз. Ҳозир ўзимизнинг энг яхши ўйинни кўрсатиш  ниятидамиз. 

- 2018 йил Ўзбекситон Японияга қарши 4:0 ҳисобида ғалаба қозонган. Ўзбекистондан бу сафар ҳам шунга ўхшаш сюрпризлар кутмоқдамисиз?

- Ўзбекистон билан ўйинда турли совғаларга тайёрмиз. Бу сафар Ўзбекистон жамоаси жуда кучли. Буни биламиз. Уларни ҳурмат қиламиз. Қийин ўйин бўлиши аниқ. Эртага боримизни берамиз.

- Ўзбекистон таркибидаги асосий ўйинчи ким деб ҳисоблайсиз?

- Майдонга тушиши мумкин бўлган барча ўйинчи.

- Эртага агарда мухлислар стадионга киритилса, бу ўйинга қандай таъсир қилади?

 - Ўтган ўйинда нима юз берганидан хабарим бор. Мухлисларни тўлиқ тушунаман. Бу ишлар эмоция натижасида келиб чиқди. Ўзбекистон мезбон жамоа. Биз уларга қарши қандай ўйнашни биламиз. Барча нарсага тайёр бўлишимиз керак. 

- Футболчи Мао Хосоянинг ушбу саволга жавоб қандай?

- Мен ҳам ўтган ўйинда нима бўлганини эшитдим. Ўзбек мухлисларини тўлиқ тушундим. Менинг ишим эса ўйинга тайёрланиш.

- Ўзбекистоннинг қайси позицияларини кучли деб биласиз? Асосий дарвозабон бу ўйинда майдонга туша олмайди. Шу ҳақида фикрингиз...

- Мен рақибнинг ҳар бир позициясидаги ўйинчиларни кучли деб ҳисоблайман. Дарвозабонга келсак, захирадан тушган дарвозабон ҳам жуда иқтидорли экан.

- Ўйинчи Мао Хосояга савол. Ўйин давомида жамоадошларингиз бир-бирларини қандай рухлантиришади?

- Бизда ўзаро ажойиб мулоқот қиламиз. Ўзбекистон термаси ҳақида жуда кўп маълумотга эга эмасман. Ҳозирда айнан ўйинга тайёрланмоқдамиз.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика