UZ

Сўнгги янгиликлар

16:27АПЛ. "Челси" – "Бёрнли": Тосин, Гиттенс, Делап асосий таркибда!  2 16:15Суперлига. "Нефтчи" – "Қизилқум" 2:0 (матнли трансляция)  53 16:00Суперлига. "Бунёдкор" меҳмонда "Сўғдиёна"ни таслим қилди ва мавсумни кучли бешликда якунлаши аниқ бўлди  6 15:38Муҳаммад Ҳабибуллаев: "Тўхтаб қолиш йўқ"  0 15:05Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Кореяга имкониятни бой берди  17 14:23Суперлигада мавсумнинг энг яхшиларини аниқлаш жараёни старт олди  4 13:47Жамшидбек Рустамов: "Мен учун Ирландия билан баҳс қийин кечди"  1 13:26"Қизилқум" етакчиси "Нефтчи"га ўтмоқда  3 12:46Манба: "Қизилқум" "Нефтчи"ни ютса, ҳар бир футболчи 40 миллион сўмдан олади  69 12:29"Барселона" ва ПСЖ УEФА томонидан муаммога учради. Нима бўлди?  0 12:02Иброҳим Шокиров: "Европа жамоалари билан фарқ катта эмасди"  1 11:40"Лига кучайиб қолмади": Ла Лига президенти Саудия Арабистони чемпионатини танқид қилди  21 11:04"Арсенал" А Сериянинг юлдузларидан бирини қўлга киритиш бўйича музокараларни бошлади  2 10:40Абдулмалик Анваров: "Худо хоҳласа, тўхтаб қолиш йўқ"  3 10:17Флик "Реал" босими ҳақида: "Улар жуда жиддий рақиб. Лекин бошқа жамоалар ҳам бор"  3

"Янгиер" устози Жаҳонгир Жиямуродов: "Мақсадимиз Про лигага чиқиш" Янгиликлар

"Янгиер" устози Жаҳонгир Жиямуродов: "Мақсадимиз Про лигага чиқиш"

Ўзбекистон кубоги учинчи туридан ўрин олган "Турон" – "Янгиер" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Жаҳонгир Жиямуродов матбуот анжуманида қатнашди.


Ўйин ҳақида

- "Турон" жамоасини табриклайман. Кубокда Суперлига жамоалари билан беллашяпмиз. Бу ёш футболчиларимизга мактаб бўлади. Йигитларимга раҳмат, уларга иккинчи рақамда ўйнаш айтилганди. Суперлига ва биринчи лиганинг фарқи бўлади. Футболчиларимиз ҳаракат қилишди. Уч тўртта яхши имкониятимиз бўлди, аммо гол ура олмадик. Охирида эса рақиб гол уриб кетди. Йигитларга эса раҳмат. Суперлига жамоасига қарши муносиб ҳаракат қилишди. Келажакда "Янгиер" жамоасидан Суперлигага яхши футболчилар етишиб чиқишини ният қилганмиз. 

- Жамоа таркиби қандай шакллантирилган? Ўтган йили U-19 жамоаси шов-шув кўтарганди. Улардан қанчаси таркибга жалб қилинди?

- Ҳа, U-19 жамоамиз ўткан йили зўр қатнашди. Ҳозирда таркибда 3-4 нафар футболчи айнан ўша таркибдан. Бугуннинг ўзида уларнинг учтаси асосий таркибда ўйнади. Ундан ташқари, U-19 жамоамиздан 3-4 таси "Насаф"да ўйнамоқда. Бу менимча яхши натижа. Мақсадимиз ҳам шу, аслида.

- Суперлига жамоасига қарши иккита ҳужумчи билан ўйнаш ҳақида изоҳ берсангиз.

- Вазиятга қараб ҳаракат қилдик. Бизда ёш футболчилар, иккинчи рақамда ўйнамоқчи эдик. Шу сабаб ҳам битта ҳужумчи билан чиқдик. 

- Еттинчи рақамни ўйинчини ўзгартириш ўзини қанчалик оқлади?

- Тохирни жуда яхши биламан. У "Навбаҳор" сафида юрган, келажаги бор йигит. Уни алмаштирганимга сабаб, у чарчаб қолди. Тохир биз билан тўлиқ мавсумолди тайёргарлик жараёнини ўтамаган. 77 рақамли ўйинчимиз ҳам йиғинда бўлмаган, бу уларнинг жисмоний ҳолатида акс этмоқда. Аммо алмаштиришлар ҳам ёмон бўлмади. Элдор Каримовда ҳам 2 та вазият бўлди. Бу эса 80-90% гол эди. Улар гол уришлари керак эди. 

- Суперлига жамоалари билан ўйнадингиз. "Янгиер" ҳақида ҳаммада яхши таассурот қолди. Жамоанинг биринчи лигадаги мақсади?

- Мақсадимиз Про лигага чиқиш. Биринчи лига бир даврадан иборат. Мақсадимиз биринчи давранинг ўзида Про лигага чиқиш. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика