Ян Облак: "Афсуски, футболда бундай ҳолатлар учраб туради"

Абдулвосит Бектемиров
13 мар 2025
"Атлетико" дарвозабони Ян Облак "Реал"га қарши кечган баҳс ҳақида фикр билдирди.

"Албатта, бу оғриқли. Биз ажойиб ўйин ўтказдик, лекин омадимиз келмади. Мухлисларимиз ажойиб тарзда қўллаб-қувватлашди. Мағлубият кўнглимизни чўктирди. Афсуски, ҳисобни тенглаштира олмадик.

Рюдигернинг пенальтиси? Агар мен олдинроқ сакраганимда, уни осонгина қайтариб юборган бўлардим. Охирги сониягача кутишимга тўғри келди, у тўпни ўша бурчакка тепади деб ўйлагандим. Озгина кечикиб қолдим, шу сабабли тўп дарвозага кириб кетди. Бизга омад кулиб боқмади. Афсуски, футболда бундай ҳолатлар учраб туради" - деди Ян Облак "Реал"га қарши баҳс якунлангач


13 мар 2025, 01:00
Atlético Madrid — Real Madrid
1 – 0
Пен. сериясидан сўнг


Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: https://x.com/atletiuniverse/status/1899967925626245451?s=46