"Ямаль доим шўнғийди". Винисиус Суперкубок финалида ҳакам Мунуэра Монтерога "Барса" вингери устидан шикоят қилди
12 янв 20:35
Янгиликлар
"Ямаль доим шўнғийди". Винисиус Суперкубок финалида ҳакам Мунуэра Монтерога "Барса" вингери устидан шикоят қилди
Винисиус Суперкубок финалида ҳакамга Ямаль борасида нолиди.
"Реал" вингери Винисиус Жуниор Испания Суперкубоги финали вақтида баҳс реферисига "Барселона" аъзоси Ламин Ямаль борасида эътироз билдирди.
Саудия Арабистонида ўтган турнир финалида "Барселона" "Реал"ни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди.
Ўйин эпизодларидан бирида Винисиус Ямальни тўхтатиб қолиш учун ҳимояга қайтишига тўғри келди. Шундан сўнг бразилиялик футболчи учрашув бош ҳаками Хосе Мунуэра Монтеронинг олдига бориб, шундай деди: "Мен сизга айтгандим, Ламин доимий равишда симуляция ишлатади, у тинмай шўнғийди". Ушбу лавҳа Movistar телеканали эфирида намойиш этилди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар