Хвича Кварацхелия — Чемпионлар лигасининг 2025/26 йилги мавсум энг яхши ўйинчиси

31 май 2026, 20:23
ПСЖнинг қанот ҳужумчиси Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигаси 2025/2026 мавсумининг энг яхши ўйинчиси деб топилди.

Париж клуби финалда Лондоннинг "Арсенали" жамоасини мағлуб этиб (1:1, пенальтилар серияси 4:3) совринни қўлга киритди. Ўйин Будапештдаги "Пушкаш Арена" стадионида бўлиб ўтди.

Кварацхелия ушбу мавсум Чемпионлар лигасида 16 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та ассист қайд этди.

ПСЖ тарихда кетма-кет икки мавсум Чемпионлар лигасини ютган иккинчи клубга айланди. Парижликлар ўтган йилги финалда "Интер"ни мағлуб этган эди (5:0).

Ўхшаш янгиликлар


Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›