Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"
20 сен 12:02
Янгиликлар


Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"
- ОКМК жамоаси ўтган турдаги йирик мағлубиятдан сўнг бу турда йирик ғалабага эришди. Ушбу ҳолат ҳақидаги фикрларингиз...
- Барчаси меҳнатга боғлиқ. Майдонга бугун ғалаба қозониш ва мухлисларни хурсанд қилиш учун чиқдик.
- Бугун ҳам анча ёрқин ўйин намойиш этдингиз. Суперлигада гол ва ассистлар жамланмаси бўйича энг яхши натижага эга футболчилардан бирисиз. Миллий терма жамоага чақирув олиш ҳақида фикр билдириб ўтсангиз. Балки сизга барқарорлик етишмаётгани туфайли терма жамоага чақирилмагандирсиз?
- Ҳар бир мураббийнинг ўз қарашлари бор. Қайсидир футболчи унга мос тушади, кимдир эса йўқ. Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман.
- Барибир ҳар бир футболчи терма жамоага чақирув олишдан умид қилади. Яъни сиз ушбу голлар орқали терма жамоадан чақирув олиш ҳаракатидасиз, тўғрими?
- Албатта. Шунинг учун ҳам ҳаракат қиляпман.
- Захирага олинганингиздан сўнг "Бунёдкор" мухлислари билан суҳбатлашдингиз. Рақиб жамоа мухлислари билан суҳбатлашиш футболда ноёб ҳолат. "Бунёдкор" мухлислари билан тортишиб қолдингизми?
- Уришганим йўқ. Шунчаки суҳбат бўлди. Мен ҳар доим мухлисларни ҳурмат қиламан. Ўзи мухлислар учун футбол ўйнаймиз-ку.
Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар