Хорватия бош мураббийи истеъфога чиқарилади
07 окт 2017 14:59
Янгиликлар
Хорватия бош мураббийи истеъфога чиқарилади
Хорватия футбол иттифоқи терма жамоа бош мураббийи Анте Чачич билан хайрлашишга қарор қилди.
Бундай қарор Финляндияга қарши уй учрашуви (1:1)дан қабул қилинди. Ана шу дуранг сабаб хорватлар ЖЧ-2018га чиқиш имкониятларини хавф остида қолдирдилар.
"Index"нинг маълумотига кўра, Чачич истеъфога чиқарилади. Тез орада бу ҳақда расмий хабар берилиши кутилмоқда.
Хорватия 9 октябрь куни Киевда саралашнинг ҳал қилувчи баҳсида Украина билан ўйнайди. 64 ёшли Чачич кетадиган бўлса ким жамоани бошқариши номаълум.
Катта эҳтимол билан, раҳбарият мураббий истеъфоси муҳим ўйин олдидан жамоани тетиклаштириб юборади деб ҳисобламоқда.
Айни пайтда Хорватия гуруҳда Украина билан бир хил очко тўплаган ҳолда иккинчи поғонада бормоқда. Украина эса учинчи ўринда.

Ўхшаш янгиликлар
03:48
Ислом Исмоилов: "Италия билан бир жойда яшаяпмиз. Саудия Арабистони билан ҳам шундай бўлганди" 16
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Фикрлар