Хорен Байрамян: "Шомуродовни энг яхши тўпурар қилиш учун қўлимиздан келган барча ишни қиламиз"

Alisher
19 окт 2019
"Ростов" ярим ҳимоячиси Хорен Байрамян ўзининг бу мавсумдаги режалари ҳақида гапирди.

- Сизда Шомуродовни чемпионатнинг энг яхши тўпурари қилиш вазифаси борми? У ажойиб йигит ва голлар уришда давом этади. Шомуродов ўз ишини ажойиб тарзда якунлайди ва биз ҳаммамиз унинг энг яхши тўпурар бўлиши учун қўлимиздан келганини қиламиз. Бу ҳаммамиз учун яхши бўлади. Мен "Шома"га ишонаман ва у буни уддалайди.

Ўзим учун олдимга қандай вазифа қўйганман? Ерёменко менга бу мавсумда 10та гол уришим кераклигини айтди. Агар 8та гол урсам ҳам бу ёмон бўлмасди. Аммо Ерёменконинг режасини бажаришни ҳам хоҳлардим. У ҳудди Попов каби талабчан йигит. Мен ЦСКАга қарши ўйиндан сўнг жуда илҳомландим. Аммо, ўз даражамни сақлаб қолиш учун ишлайман ва доим ҳаракат қиламан, - дейди Байрамян.


Бугун "Ростов" ўйнайди 

Шомуродов ва "Ростов" "Зенит"га қарши. Превью         




AlisherМуаллиф
Манба: Sportbox.ru