

"Икки жамоа ҳам муносиб курашди. Ғалаба учун келгандик. Дастлабки хавфли вазиятимиздан фойдаланганимизда ғалаба қозониб кетишимиз мумкин эди. "Динамо" ҳам ютиб кетиши мумкин эди. Қизил карточка бор эди, менимча. Вазият такрорини кўрганим йўқ. Майдонда қизил карточка бордек кўринди.
"Нефтчи" ҳақидаги хабарлар ёлғонмас эди. "Насаф" билан шартномам бор ва вилоят ҳокими билан шахсан учрашдик. "Насаф" қолишга ва жамоа учун янада кўпроқ ҳаракат қиламиз", - дея айтиб ўтди Абдувоҳид Неъматов учрашув якунлангач.




