UZ

Сўнгги янгиликлар

10:25Sofascore. Мозговой БАА Пролигасидаги дебютидаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 10:23Илёс Зейтуллаев: "Жамоам ғалабага муносиб эди"  1 09:59Виктор Карпенко: "Бунёдкор" хатоларни кечирмаслигини ўйиндан аввал ҳам айтган эдим. Амалда шундай бўлди"  1 09:53Артета: "Олд Траффорд"да ғалаба қозонишимиз муҳим эди"  0 09:20Пролига. Бугун янги турга старт берилади  0 08:47Sofascore. Шомуродов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳо олди?  3 08:13Суперлига. Бугун Хоразмга катта футбол қайтади  7 07:45Рубен Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  7 07:10Суперлига. "Бунёдкор" сўнгги дақиқаларда ғалаба голини урди, "Андижон" ва "Сурхон" эса сафарда мағлубиятга учради  1 04:35Ла Лига. "Атлетико" илк турдаёқ камбэк қурбони бўлди  3 04:30Италия кубоги. "Милан" қийинчиликсиз "Бари"ни мағлуб этди  1 01:42Лига 1. Витиньянинг голи ПСЖга "Нант" устидан ғалабани тақдим этди  2 00:26Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" ўз уйида "Кайсериспор"ни мағлуб этолмади, Шомуродов 70 дақиқа ўйнади  10 23:54БАА Про лигаси. "Бани Яс" меҳмонда "Ал Васл"га мағлуб бўлди, Мозговой 73 дақиқада ўйнади  1 23:47Бельгия Про лигаси. "Антверпен" меҳмонда дуранг ўйнади, Ўринбоев захирада қолдирилди  2

Хитой терма жамоаси собиқ бош мураббийи 20 йилга озодликдан маҳрум этилди Янгиликлар

Хитой терма жамоаси собиқ бош мураббийи 20 йилга озодликдан маҳрум этилди

Ли Те коррупцияда айбланиб, 20 йилга қамалди.

"The Paper" нашрининг ёзишича, ҳукм 13 декабрь куни Хубэй провинцияси Сяньнин шаҳри оралиқ халқ суди томонидан чиқарилди.

Тергов натижаларига кўра, Ли Те 2019 йилдан 2021 йилгача ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, умумий қиймати 50,89 млн юандан (7 млн долларга яқин) ортиқ пора олган. Хусусан, мураббий футболчиларни пул эвазига терма жамоага киритган ва клублар билан шартнома имзолашда ёрдам берган. Ли Те бош мураббий лавозимини эгаллаш учун ҳам коррупцион схемаларга мурожаат қилган.

Сўнгги бир неча йил ичида Хитойда коррупцияга қарши кенг кўламли кампания натижасида нафақат оддий амалдорлар, балки юқори лавозимдаги амалдорлар ҳам ўз лавозимларидан маҳрум қилиниб, панжара ортига ўтказилган.

Ли Те – машҳур собиқ футболчи. "Шеффилд Юнайтед" ва "Эвертон"да ўйнаган ярим ҳимоячи Хитой терма жамоаси таркибида 89 ўйин ўтказиб, 6 та гол урган.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика