

Функционер ҳакамлик мавзусини ҳар икки гранд кўтаришини, бироқ "қаймоқранглилар"нинг хатти-ҳаракати, унинг фикрича, "Барселона"нинг ёндашувидан тубдан фарқ қилишини таъкидлади.
"Ҳакамлар ҳам "Реал", ҳам "Барселона" томонидан босим остида қолмоқда. Иккала клуб ҳам бошқаси нима қилаётгани ҳақида гапиради, айниқса "Реал". Энг катта босим "Real Madrid TV'дан келмоқда. "Реал"нинг ўзини тутиши "Барселона"нинг хатти-ҳаракатларидан бутунлай фарқ қилади", — дея Хавьер Тебаснинг сўзларини келтиради The Touchline X ижтимоий тармоғида.

