

Бу ҳақида немис клуби расмий сайтида хабар берди. Баҳс 7 август куни Мюнхендаги "Альянц Арена"да ўтиши режалаштирилган.
Ўтган йили Харри Кейн Германия клуби сафига кўчиб ўтганидан кейин ушбу жамоалар ўртоқлик ўйини ўтказганди. У ўйин Англияда бўлиб, "Бавария"нинг 3:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланганди.



