Харри Кейн Бундеслигада хет-трик қайд этган тўртинчи англиялик бўлди

Mirjalol Normatov
24 сен 2023
"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн Германия чемпионатида "Бохум"га қарши ўйинда учта гол урди.

Шу орқали ҳужумчи Бундеслигада хет-трик қайд этган англиялик тўртинчи футболчи бўлди.

Бунга қадар бундай натижани Кевин Киган (1978 йил декабрида), Тони Вудкоку (икки марта – 1980 йил майида ва 1982 йил апрелида) ва Жейдону Санчо (2020 йил майида) каби футболчилар қайд этган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Opta