

"Ўзбекистонга қарши учрашув худди биринчи ўйинимга тушаётганимдек ўзига хос бўлди. Мадҳия янграганида бу ҳолатни ҳис қилиш такрорланмас туйғу эди, бундан бахтиёрман.
Охирги 3 ой жуда оғир кечди. Жамоадошларим ва мураббийлар штабининг ёрдами билан ўзимни бахтиёр ҳис қиляпман. Биз яхши ўйин ўтказдик.
Ўзбекистон тактик жиҳатдан кучли, чуқур ҳимояланишди. Мен тўпни узатиш ва ўйинни ташкил қилиш учун орқароққа қайтишга ҳаракат қилдим. Мен бўшатган зоналарга Пуэрта ва Жон Ариас кириб боришарди. Ёнингизда шундай бетакрор иқтидорга эга йигитлар бўлганида, ҳаммаси жуда осон кечади", деди 34 ёшли ярим ҳимоячи.



