Влахович Испанияга кўчиб ўтади
20 фев 12:51
Янгиликлар
Влахович Испанияга кўчиб ўтади
Туриннинг "Ювентус" жамоаси ҳужумчиси Душан Влахович жорий мавсум якунлангач клубини ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Италиянинг "Tuttosport" нашри маълумотларига кўра, 26 ёшли сербиялик форвард фаолиятини "Барселона"да давом эттиради.
Влаховичнинг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида тугайди ва томонлар уни узайтирмайди. Бу эса футболчининг янги клубга эркин агент сифатида ўтиши мумкинлигини англатади, бу эса молиявий жиҳатдан трансферни айниқса жозибадор қилади.
Манбанинг маълум қилишича, Каталония клуби ҳужумчи билан шартнома имзолаш учун курашда пешқадам бўлиб турибди ва ўтишни ташкил этиш устида ишни аллақачон бошлаган. "Барселона"да Влаховични шартномаси июнь охирида тугайдиган Роберт Левандовскига эҳтимолий ўринбосар сифатида кўришмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" — "Манчестер Сити" 3:0
Фикрлар